Иккинчи қадам: Уранни бойитиш мезони Баржом келишуви чекловларига эмас, Эроннинг эҳтиёжига қараб белгиланади
(last modified Sun, 07 Jul 2019 13:15:05 GMT )
июл 07, 2019 18:15 Asia/Tashkent
  • Иккинчи қадам: Уранни бойитиш мезони Баржом келишуви чекловларига эмас, Эроннинг эҳтиёжига қараб белгиланади

Эроннинг Европа давлатларига берган биринчи 60 кунлик муҳлати тугаб, европаликларнинг Баржомни сақлаб қолиш ҳақидаги ваъдалари амалга ошмаганлиги сабабли Баржом келишувининг 26- ва 36- бандларига мувофиқ Эрон уранни бойитиш мезонини оширажагини эълон қилди.

Бугун Эрон давлатининг матбуот котиби Али Рабеъий Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Аббос Ироқчи билан биргаликда Теҳрон шаҳрида ӯтказган муштарак матбуот анжуманида деди: Эрон бугун уранни бойитишнинг 3,67 фоизлик чеклов даражасидан ӯтиб, уни мамлакат эҳтиёжи даражасида бойитишга киришади.

 Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Аббос Ироқчи эса Баржомдаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш Эроннинг бу халқаро муҳим келишувдан чиқишини билдирмаслигини таъкидлаб, илова қилди: аммо ундаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш жараёни Эроннинг Баржомдан чиқиши билан ҳам якунланиши мумкин.

Эроннинг Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишини чеклаш йӯлидаги иккинчи қадами бу халқаро келишувни имзолаган томонларга ӯз масъулиятларини бажариш учун берилган 60 кунлик фурсатдир. Бу муҳлат давомида Баржомни имзолаган томонлар, айниқса Европа давлатлари ӯз масъулиятларини тӯлиқ бажаришмаса, Эрон суръат билан бу йӯлдаги учинчи қадамини қӯйиши мумкин.

2018 йилнинг 8 май куни Американинг Баржомдан чиқиши оқибатида бу бир йил давомида Эрон Ислом Жумҳурияти келишувга содиқ қолган томонларга етарли муҳлат берди. Аммо европаликлар ӯз масъулиятларини бажаришда сусткашлик қилишди.

Американинг Баржомдан чиқиш харажатларини қоплаш йӯлидаги Европанинг сусткашлик ёхуд кучсизлиги  ядровий келишувни инқирозга юзлантириб қӯйди. Бу ядровий келишув бир неча томонлама бӯлиб, уни имзолаган томонларнинг барчаси масъулиятларига амал қилган пайти у яхши фаолият кӯрсатиши  мумкин.

2019 йилнинг 7 июл кунидан бошлаб  Эроннинг Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишини чеклаш йӯлидаги иккинчи босқичи бошланди. Бундан кейин Эрон Ислом Жумҳурияти эҳтиёжига қараб уранни бойитиш даражасини ошириб бораверади. Аммо Европаликлар Баржом доирасидаги барча масъулиятларига амал қилиб, бу вақтгача йӯл қӯйган камчиликларини  қоплашса, Баржом келишувининг 26- ва 36- бандларига мувофиқ Эрон Ислом Жумҳуриятининг келишувдаги масъулиятларига амал қилишини чеклаш жараёни орқага қайтарилиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Аббос Ироқчининг фикрига кӯра  келишувдаги масъулиятларига амал қилишини чеклаш жараёни давом этаётганига қарамай, музокаранинг дипломатик йӯл-йӯриқлари очиқ турибди. Аммо Эроннинг манфаатлари, айниқса нефт соҳасидаги истак-хоҳишларини амалга ошириш жабҳасидаги аниқ чоралар кӯрилиши лозим.

Европаликлар Баржом келишувини сақлаб қолиш учун йӯлга қӯйган ИНСТЕКС канали Эроннинг Баржом доирасида кӯзда тутилган барча иқтисодий манфаатлари, жумладан нефт савдоси ва Эронга пул ӯтказиш каби ҳолатларни тартибга солиши керак. Акс ҳолда ИНСТЕКС пуч бир нарсадир. Европаликларнинг ночорлиги сабабли Эрон ҳалигача  бу иқтисодий каналга умид кӯзи билан қарамаган.

Ёрлиқ