июл 08, 2019 11:32 Asia/Tashkent
  • генерал Сайид Абдурраҳим Мусавий
    генерал Сайид Абдурраҳим Мусавий

Эрон Ислом Жумҳурияти армияси бош қомондони ҳеч қандай қудрат Эронга ҳужум қилиш учун қатъий қарор қабул қилиш қудратига эга эмас,-деб айтди.

Эрон Ислом Жумҳурияти қуролли кучлар бош қомондони генерал Сайид Абдурраҳим Мусавий Эрон ҳеч қайси мамлакат билан уруш қилиш пайида эмаслигини баён этиш зимнида, Эрон ҳеч қочон урушни бошламайди, аммо ўзини мудофаа қилишни яхши билади,- деб қўшимча қилди. 

Генерал Мусавий Американинг Эронга нисбатан кина-кудурати қадимдан эканлигини баён этиб, душман доим Эронга зарба беришни хоҳлайди. Бинобарин халқ муқовиматини мустаҳкамлаш ва душманнинг зўравонликларига қарши устувор туриш учун умумий қаршилик стратегик аҳамиятга эгадир,-деб таъкидлади.

 Эрон Ислом Жумҳурияти армияси бош қомондони шунингдек, душман таҳдидларига қарши Эрон мудофаа ва ҳимоялаш қудратига ишора этиб, ер,денгиз ва ҳаво ҳавзасида ривожланган ва янги илғор ҳарбий қурол-яроқлар ишлаб чиқарилган ва фойдаланишга топширилган,-деб айтди.  

Ёрлиқ