Макрондан макутуб олган Руҳоний деди: Эроннинг дипломатия йўллари очиқ
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Франция президентидан мактуб олганидан кейин Эроннинг музокара ва дипломатия йўллари очиқдир,-деб айтди.
Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Франция президенти дипломатик маслаҳатчиси Эммануэль Бонн билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда, Франция президенти Эммануэль Макрон томонидан бошланган фаолиятларни истиқбол этиш зимнида, Баржом ядровий келишуви тўлиқ ижро этилишига етишимиз учун ядровий келишувдаги томонлар имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозим,-деб айтди.
Руҳоний Эроннинг асосий мақсади бу Баржом келишувида келтирилган мажбуриятлар келишувдаги томонлар томонидан тўлиқ ижро этилишидан иборат. Чунончи, агар томонлар ўз мажбуриятларига қараб амал қилсалар, Эрон ҳам ўз мажбуриятларини ижро этишда янги қадам қуяди,-деб таъкидлади.
Франция президенти дипломатик маслаҳатчиси Эммануэль Бонн ҳам бу учрашувда Франция президенти Эммануэль Макроннинг мактубини Ҳасан Руҳонийга тақдим этди.
Теҳронга сафар қилган Франция президенти дипломатик маслаҳатчиси бу учрашувдан олдин Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Эрон миллий хавфсизлик кенгашининг бош котиби Али Шамхоний билан ҳам музокара ўтказди.