Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Англия нефт танкерини ҳибсга олишга ҳаракат қилганлиги хабари ёлғон бўлиб чиқди
(last modified Thu, 11 Jul 2019 06:55:32 GMT )
июл 11, 2019 11:55 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг  Англия нефт танкерини ҳибсга олишга ҳаракат қилганлиги хабари ёлғон бўлиб чиқди

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари Форс кўрфазида Англиянинг нефт танкерини ҳибсга олиш учун соқчилар корпуси денгиз кучлари кемаларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатига тегишли америкалик манбаларнинг иддаоларини ёлғон деб билди

Сипоҳ Ньюз ахборот агентлиги хабарига кўра, Форс кўрфазида Англия нефт танкерини тасарруф этиш учун Эрон 5-та катери олиб борган сайъ-ҳаракати ва Англиянинг "Эйч Эм Эс Монтраз" ҳарбий кемасининг аралашувидан кейин уларнинг орқага чекинишига тегишли Америка мудофаа вазирлигидаги манбаларнинг нақлига таяниб, Ғарб ОАВ томонидан нашр этилган иддаолардан кейин Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари бу иддаоларни ёлғон деб эълон қилди. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари Форс кўрфазида Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари патрул кемаларининг ҳаракат қилиши диққат-эътибор, талабчанлик, қатъийлик ва замонавий усул ва вазифаларга асосланиб ижро этилади ва охирги 24 соат давомида бегона кемалар, айниқса Англия кемаси билан юзмаюз бўлиш ҳолати юзага келгани йўқ,-деб эълон қилди. 

Ёрлиқ