Теҳрон жума намозининг хатиби: Баржом масаласида Европа Америкага қарам бӯлиб қолган
Теҳрон жума намозининг муваққат имоми деди: Америка Баржом халқаро келишувидан чиққан кейинги бир йил давомида Эрон Ядровий келишувига имзо чеккан Европа мамлакатлари ӯз масъулиятларига амал қилиш ӯрнига амалда Америкага қарам бӯлиб қолдилар.
Теҳрон жума намозининг бу ҳафталик хутбаларида ҳужжатул ислом Козимий Сиддиқий Американинг Баржом келишувини бир томонлама тарк этгани ва Эронга нисбатан золимона санкциялар эълон қилишини халқаро шармандалик деб атаб, илова қилди: Америка Баржом келишувини бузиб, санкцияларга барҳам бериш ӯрнига уларни янада кучайтирди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имоми Европаликларга Баржомдаги масъулиятларига амал қилишлари учун берилган икки ойлик муддатнинг тугаганига ишора қилиб, деди: Эрон Ядровий келишувининг 26- ва 36-бандларига мувофиқ томонлардан бири бу келишувни тарк этса, иккинчиси ҳам уни тарк этиши мумкин. Эроннинг Баржомдаги масъулиятлари ижросини чеклаш тӯғрисидаги биринчи ва иккинчи қадами халқаро Келишувнинг ана шу бандларига мувофиқдир.
Теҳрон жума намозининг муваққат хатиби Америка ва Европа мамлакатлари ӯз ваъдаларида турмагач Эрон ҳам уранни бойитиш меъёрини Баржом чекловлари доирасида эмас, балки ӯз эҳтиёжлари мезонида амалга оширишга ҳақли эканлигини таъкидлади.
Ҳужжатул ислом Сиддиқий Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақадаги террорчи гуруҳларга қарши кураш ҳамда террорчиларнинг оғир жиноятларига қарши ракета зарбалари бериш жабҳасидаги бугунги қудрати ҳақида тӯхталиб, қӯшимча қилди: Англиянинг Эрон нефти ортилган танкерни ҳибсга олиши унинг Эрон иқтидорини ҳисобга олмаганлигидан далолат беради. Теҳроннинг яқинда беражак қатъий жавобидан сӯнг Англия бу манманлигидан пушаймон бӯлади.