Зариф: Эрон ҳар қандай шароитда ўз нефтини экспорт қилишни давом эттиради
(last modified Sun, 14 Jul 2019 06:17:15 GMT )
июл 14, 2019 11:17 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ҳар қандай шароитда ўз нефтини экспорт қилишни давом эттиради

Эрон ташқи ишлар вазири шанба куни аср пайтида, телефон орқали Англия ташқи ишлар вазири Жереми Хант билан қилган сўҳбатида, Америка томонидан нефтга қарши жорий этган санкцияларини ноқонуний деб билиб, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳар қандай шароитда ўз нефтини экспорт қилишни давом эттиради,-деб таъкидлади.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Муҳаммаджавод Зариф телефон орқали қилган ўз сўҳбатида, Эроннинг Ўрта Ер денгизи шарқидаги танкерининг қонуний мақсадига ишора этиб, Америка томонидан жорий этилган санкцияларга қатъиян қарши бўлган Европа Иттифоқи ўзи бундай амал қилиши мумкин эмас ва Англия давлати Эрон нефт танкерини ноқонуний ҳибсга олганига нисбатан зудлик билан керакли ҳаракатларни амалга ошириши лозим эди,-деб қўшимча қилди. 

Англия ташқи ишлар вазири Жереми Хант ҳам телефон орқали қилган ушбу сўҳбатда, нефтни экспорт қилишга Эроннинг ҳақ-ҳуқуқи борлигини таъкидлади ва минтақада кескинликларнинг ортиб боришидан хавотирланиш изҳор этиб, Гибралтар бўғозида ҳуқуқий ва суд текширувлари натижалари Эрон нефтини ташувчи "Грейс-1" танкерини озод этиш сабабига айланишига умидворлик билдирди. 

Британия денгиз кучлари 4 июл пайшанба куни ноқонуний равишда Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олди. 

Ёрлиқ