Эронда Американинг ЦРУ ташкилотининг жосуслик тармоғи йўқ қилинди
(last modified Mon, 22 Jul 2019 09:44:20 GMT )
июл 22, 2019 14:44 Asia/Tashkent
  • Эронда Американинг ЦРУ ташкилотининг жосуслик тармоғи йўқ қилинди

Эрон хавфсизлик вазирлиги Эронда ЦРУ ташкилоти жосуслик тармоғини аниқлаб, йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Эрон хавфсизлик вазирлиги индивидуал ва гуруҳ бўлиб фаолият олиб борадиган ЦРУ ташкилотининг 17 нафар профессионал жосусларини ўтган йили қўлга олди. 

Эрон хавфсизлик вазирлиги жамоатчилик билан ишлар бўлимининг эълонига биноан аниқланган жосуслар иқтисодий, ядровий,инфратизимлар, ҳарбий ва кибер тармоқларининг асосий марказларида ишлайдиган шахслар эдиларким, маслаҳатчи унвонида бу бўлинмаларда фаолият олиб боришарди. 

Шунингдек, муҳим марказларидан махфий маълумотларни тўплаш ва жосуслик ва технологик операцияларни ижро этиш бу тармоққа юклатилган вазифалар жумласидан эди.  

Эрон хавфсизлик вазирлиги баъзи Осиё ва европалик мамлакатларнинг разведка идораларининг олдин дан берган маълумотлари асосида ижро этилган манбалар билан алоқа ўрнатиш учун айрим ушбу мамлакатлардан ЦРУ  ташкилоти унсурларининг сўистеъмол этиши Эрон Ислом Жумҳурияти хавфсизлик вазирлиги нуқтаи назаридан узоқда қолмайди ва бу ишнинг масъулияти эса ушбу мамлакатларнинг зиммасидадир,-деб эълон қилди.  

Ёрлиқ