июл 22, 2019 15:51 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари муқовимат қилмасдан ва кураш олиб бормасдан ғалабага эришиш мумкин эмас ва иллоҳий ваъдаларга кўра, Фаластин масаласи, албатта ислом дунёси ва Фаластин халқининг фойдасига ҳал бўлади,-деб таъкидладилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун (Ҳаммас) Фаластин исломий муқовимат ҳаракатининг олий мартабали ҳайати билан учрашганларида, Фаластин масаласини ислом дунёсининг энг муҳим ва асосий масаласи деб билиб, Фаластин ислом дунёси қалбида жойлашганидек, Ҳаммас ҳам Фаластин ҳаракатининг қалбида жойлашган,-деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида истиқомат қилувчи халқ ва Ғазза бўлгаси халқининг муқовимати ва устуворлигини фатҳ ва ғалабадан башорат берадиган ҳаракат деб билиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Фаластин масаласида дунёдаги ҳеч қайси бир мамлакати билан тили қисиқ эмас. Чунки Фаластинни қўллаб-қувватлаш диний ва эътиқодий масала ҳисобланади,-деб қўшимча қилдилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Саъудия Арабистонидек Америкага қарам бўлган айрим мамлакатларнинг Фаластин масаласидан узоқлашиши ахмоқлик эди, чунки агар Фаластинни қўллаб-қувватлаганларида Америка қаршисида имтиёз олишлари мумкин эди,-деб айтдилар. 

Ул ҳазрат "аср муомаласи" лойиҳасига ишора этиб, ушбу хатарли фитна-найрангдан мақсад фаластинлик ёшлар ва Фаластин халқи  ўртасида Фаластин ўзлигини ўртадан йўқ қилиб ташлашдан иборат ва пулдан фойдаланиб Фаластин ўзлигини йўқ қилишларига йўл қуймаслик керак,-деб таъкидладилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари яқин келажакда фаластинликлар тош билан кураш олиб боришарди, аммо бугунги кунга келиб тош ўрнига нишонга аниқ бориб етадиган ракеталарга эгалар ва бу эса ривож-равнақ топиш маъносидадир,-деб эслатиб ўтдилар. 

Ҳаммас сиёсий идораси раисининг ўринбосари Солеҳ Ал-Орурий ҳам бу учрашувда Фаластин халқини қўллаб-қувватлашиши учун Эрон Ислом Жумҳуриятидан миннатдорчилик билдириб, Эронга қарши амалга оширилган ҳар қандай душманлик сайъ-ҳаракат муқовимат жараёни ва Фаластинга қарши амалга оширилган душманлик сайъ-ҳаракат саналади,-деб айтди.      

Ёрлиқ