Эрон армияси Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг қӯмондони: Қуролли кучларимиз душманга қақшатқич жавоб қайтаришга тайёр
(last modified Fri, 26 Jul 2019 13:47:59 GMT )
июл 26, 2019 18:47 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг қӯмондони: Қуролли кучларимиз душманга қақшатқич жавоб қайтаришга тайёр

Эрон армияси Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг қӯмондони деди: Форс кӯрфази ва Ҳурмуз бӯғозидаги Қуролли кучларимиз ҳар қандай душманга зарурий қақшатқич жавоб қайтаришга тайёр турибди.

Эрон армияси Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг қӯмондони генерал Юсуфали Қурбоний Теҳрон жума намози хутбаларидан олдин намозхонлар олдида сӯзга чиқиб, деди: Трампнинг Америкага тегишли   жосуслик самолётини уриб туширмагани учун Эрон Қуролли кучларига миннатдорчилик билдириши жаҳон мустабидларининг ночор аҳволи ва Эрон Қуролли кучлари иқтидорининг намойишидир.

У Эрон Қуролли кучларининг ҳар қандай вазиятда душманга салобат билан қаршилик кӯрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаб, деди: Қуролли кучларимиз бирор-бир мамлакатга ҳужум қилмоқчи эмас, аммо агар бирор-бир мамлакат шундай хатога йӯл қӯйса, жуда қатъий жавоб олади.

Эрон армияси Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг қӯмондони исломий жумҳурият армиясининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Ғарбий Осиёдаги энг қудратли ҳафо флоти деб атаб, қӯшимча қилди: армиямизнинг  Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳамда Қуролли кучларимиз юксак тайёргарлик ҳолатида бӯлиб, мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда турли жанговар машқларни режалаштириб бажармоқдалар.

 

Ёрлиқ