Руҳоний: америкаликлар Эрон халқи муқовимати қаршисида довдираб қолишган
-
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
Эрон президенти Эрон халқи душманлари бир йил олдин Эрон истиқлолининг мағлубиятга учрагани ҳақида иддао қилишган эди. Аммо бугун Эрон халқининг муқовимати қаршисида довдираб қолишган,-деб айтди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Эрон шимол-ғарбида жойлашган шарқий Озарбойжон вилоятидаги "Ҳарис" қўшма электр станцияси газ бўлимининг очилиш маросимида, Эронга қарши жорий этилган санкцияларни америкаликларнинг ҳуқуқий,сиёсий ва ахлоқий мағлуб бўлишлари деб билди ва Эрон санкцияси халқаро ташкилотлар, халқаро идоралар ва Эрон буюк халқи қаршисида Американинг мағлуб бўлиши маъносидадир,-деб қўшимча қилди.
Эрон президенти Эронга қарши эълон қилган санкцияларидан америкаликларнинг мағлуб бўлишларини баён этиш зимнида, Эрон халқининг душманлари шу даражада ожизланиб қолишганким, Эрон ташқи ишлар вазирига қарши санкция жорий этишди ва Муҳаммаджавод Зариф каби шижоатли ва қудратли бир дипломатнинг сўҳбати ва мантиқидан қурқишади,-деб айтди.
Руҳоний Эрон халқига қарши жорий этилган санкцияларнинг натижасини Эрон сиёсатидаги истиқлол ва устуворлик деб билиб, Эрон Ислом Жумҳурияти ўзининг ривож-равнақ топиш йўлини давом эттиради ва душманлар бир куни ўзларининг санкцияларидан пушаймон бўлишади,-деб таъкидлади.
Эрон президенти Эрон саноатида, айниқса учувчисиз учоқлар саноатида келаси ойларда катта лойиҳалар ижро этилиши ҳақида тўхталиб, душманнинг санкциялари ва босимлари шароитида катта лойиҳаларни амалга ошириш ғурурланишга арзийди,-деб таъкидлади.