Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 09 Aug 2019 11:13:07 GMT )
август 09, 2019 16:13 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Эрон давлатини АҚШ қаршисида тура олганига тўхталиб, АҚШ режими исломий инқилобга барҳам бера олмади ва бутун жаҳонда Вашингтон гегемонияси нобуд бўлмоқда деб айтди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳиддий Кирмоний ўз хутбаларида АҚШ  давлатини дунёда зўравонлик ва империализмнинг ёрқин намунаси эканлигини баён қилар экан, Халқаро ташкилотлардан АҚШнинг чиқиши бу режимни ўз ваъдасига амал қилмаётганининг далилидир деб изоҳлади.

Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний шунингдек 20 июнь куни  Исломий Иниқлоб соқчилар корпуси томонидан АҚШнинг тажовузкор учувчисиз учоғини уриб туширмлганига ишора қилар экан, Эроннинг бугунги куч қудрати минтақада янада ошиб борган ва АҚШ давлати Эронга қарши ҳарбий ҳужум уюштириш қудратига эга эмас деб таъкидлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ,  Яман масаласи  ҳамда бу мамлакатдан БААлик ҳарбийларни чиқарилганини таъкидлаб, БАА ва Ол Сауд режимлари яманлик муқовимат кучларининг қарши курашига дош беришолмайди ва ўзлари яратган ботқоқдан чиқиб кетиш пайидалар деб аниқлик киритди.

Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний шунингдек Кашмир минтақасидаги бўҳронларга тўхталиб, Кашмирдаги бир бирига зид томонлар ўзларини тийиш сиёсатидан фойдаланишлари керак деб эълон этди.