Эрон Кашмирдаги оддий фуқароларга нисбатан жорий этилган чекловлардан хавотир билдирди
(last modified Tue, 13 Aug 2019 11:07:55 GMT )
август 13, 2019 16:07 Asia/Tashkent
  • Эрон  Кашмирдаги оддий фуқароларга нисбатан жорий этилган чекловлардан хавотир билдирди

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ наттоғи Кашмир минтақасидаги оддий фуқароларнинг оғир хавфсизлик вазияти ҳамда минтақа мусулмонларига нисбатан жорий қилинган чекловлардан хавотирланиш билдирди.

Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий бугунги суҳбатида Кашмир минтақасининг турли маҳаллаларида жорий этилган хавфсизлик вазият хусусида тарқатилган хабарларга ишора қилар экан, Ҳиндистон давлат масъулларини халқ вазиятини оддийлашиши ҳамда бу минтақа яшовчиларининг табиий ҳуқуқини қайтариш жараёнини тезлаштиришга чақирди.

Ҳиндистон давлати 5 август куни  Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилганди.

Покистон ТИВ-и ҳам Халқаро ҳамжамият айниқса БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясини Кашмирдаги диний эркинликларни оёқ ости этаётгани туфайли, Ҳиндистон давлатига қарши позиция тутишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Кашмир минтақасининг бир қисми Ҳиндистон ва бошқа бир қисми Покистон ҳудудларидадир, аммо ҳар икки мамлакат ҳам бу минтақада эгаллик қилишни иддао этиб келишмоқда.

Бундан олдин Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Покистон бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали суҳбатида, Теҳрон давлати Ҳиндистон ва Покистон давлатларини ўзларини тийишлари билан Кашмирдаги нотинчлиликларнии кенгайиши ва кўп одамларни қурбон бўлишини олдини олишга чақиради деб айтганди. Руҳоний ўз сўзларида Кашмир масаласини ҳеч қачон ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайдигани ва ушбу масалалар фақат дипломатик йўллар орқали ҳал этилишини таъкидлади.

Ёрлиқ