Руҳоний: Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлашда хорижий ҳарбий кучларга эҳтиёж йўқ
(last modified Wed, 14 Aug 2019 09:56:37 GMT )
август 14, 2019 14:56 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлашда хорижий ҳарбий кучларга эҳтиёж йўқ

Эрон ислом жумҳурияти президенти Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлашда мутлақо бегона давлатлар кучларига эҳтиёж йўқлигини таъкидлаб, минтақа мамлакатлари ваҳдат, ҳамжиҳатлик ва музокара билан ўз хавфсизлигини сақлай олишади деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегацияси йиғилишида Форс кўрфази ва Уммон денгизидаги янги коалиция хусусида янгараётган барча шиорлар мантиқсиз ва фақат зоҳирда эканлигини баён этар экан,  буюк қудратлар айниқса АҚШнинг минтақадаги мақсади фитна солиш ҳамда исломий мамлакатлар ва минтақа хазиналарини нобуд этишдан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний минтақа хавфсизлигида қатнашиш учун сионистик режимнинг иддаолари лойиҳасини асоссиз эканлигига тўхталиб, сионистлар иштирок этган барча жойларда террор, оммавий қирғинлар ва нотинчликлар авж олган деб изоҳлади.

Эрон президенти Теҳрон давлатини ҳардоим  барча исломий давлатлар хусусан қўшни мамлакатлар, билан дўстона ва биродарона алоқаларини йўлга қўйиш пайида бўлганига ишора қилиб, Форс кўрфази соҳилидаги мамлакатларга хитобан, Эрон тарих давоимда амал қилгани дек, минтақа мамлакатлар ёнида минтақа хавфсизлигини сақлашга тайёрдир деб эълон этди.

 

Ёрлиқ