Эрон конституцияси бутун дунё диний озчиликлар учун энг яхши қонундир
Эрон парламентидаги ошурийлар вакили Эрон ислом жумҳуриятида диний озчиликлар хусусида энг олий ва яхши қонун амал қилаётганини таъкидлади.
Кеча Эрон парламентидаги ошурийлар вакили Yonathan Betkolia Эроннинг Урумия шаҳрида Шород Марти Мараям ё ўзи Ҳазрат Марямни оламдан ўтиши йиллигига бағишланган дуохонлик маросимлари доирасида "Эрон пресс" халқаро ахборот агентлигига берган интервьюсида, ошурийлар икки мингдан бери Эронда яшашмоқда ва 1400 йилдан бери мусулмонлар билан биргаликда ҳаёт кечиришмоқда дея айтди.
Эрон парламнетидаги ошурийлар вакили Эрондаги озчиликлар шундай бир мамлакатда яшашмоқдаки унинг қонуни насронийлар ва мусулмонлар орасида ҳеч қандай фарқ қўймайдиганини таъкидлаб, ҳардоим демократиядан сўз очаётган инсон ҳуқуқини иддао қилувчи давлатлар бошқа мамлакатда диний озчиликлар ишларига аралашмаслиги керак деб эълон этди.