Теҳрон жума намозининг хатиби: Эрон Ислом жумҳурияти муқовамат орқали обру-эътибор топди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i47065-Теҳрон_жума_намозининг_хатиби_Эрон_Ислом_жумҳурияти_муқовамат_орқали_обру_эътибор_топди
Теҳрон жума намозининг хатиби Эрон халқи душманнинг иқтисодий босимларидан чӯчиб исломий инқилобдан воз кечмаслигини таъкидлаб, деди: Эндиликда душманлар Эрон Ислом жумҳурияти халқининг бардош-матонатини англаб етишди.
(last modified 2019-08-23T12:23:19+00:00 )
август 23, 2019 17:22 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг хатиби: Эрон Ислом жумҳурияти муқовамат орқали обру-эътибор топди

Теҳрон жума намозининг хатиби Эрон халқи душманнинг иқтисодий босимларидан чӯчиб исломий инқилобдан воз кечмаслигини таъкидлаб, деди: Эндиликда душманлар Эрон Ислом жумҳурияти халқининг бардош-матонатини англаб етишди.

Эрон Қуролли Кучлари томонидан тақдимоти ӯтказилган  "Бовар-373" ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимига ишора қилган оятуллоҳ Имомий Кошоний деди: Эроннинг буюк халқи барча поғонадаги илмий ва ҳарбий иқтидорга эга.

Теҳрон жума намозининг хатиби илова қилди: ӯтган 40 йил давомида Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзининг тинчликсеварлик тамойилини дунё аҳлига намойиш этди. Аммо Америка ва унинг гумашталари жиноятга мойил эканликларини дунё аҳлига кӯрсатишди. 

Оятуллоҳ Имомий Кошоний Америка президентига қарата деди: Трамп, сен ахмоқсан ва ахмоқлигингни дунёга намойиш қилдинг. Эрон Ислом Жумҳурияти ва Эрон халқи эса шижоатлидирлар. Имом ва раҳбарлик Эрон халқи, айниқса ёшлар қатламидаги бу шижоатнинг илдизи аҳли байт (а)га издошликка бориб тақалишини шарҳлашган.