Эрон Мудофаа вазирининг ӯринбосари: "Бовар-373" Американинг "Патриот"идан афзалдир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i47067-Эрон_Мудофаа_вазирининг_ӯринбосари_Бовар_373_Американинг_Патриот_идан_афзалдир
Эрон Мудофаа вазирлиги қошидаги Электроника саноати бошқармасининг бошлиғи деди: "Бовар-373" ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими юз фоиз эронлик ихтирочи олимларнинг илмий салоҳияти маҳсулидир.
(last modified 2019-08-23T14:11:55+00:00 )
август 23, 2019 18:15 Asia/Tashkent
  • Эрон Мудофаа вазирининг ӯринбосари:

Эрон Мудофаа вазирлиги қошидаги Электроника саноати бошқармасининг бошлиғи деди: "Бовар-373" ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими юз фоиз эронлик ихтирочи олимларнинг илмий салоҳияти маҳсулидир.

Эрон Мудофаа вазирлиги қошидаги Электроника саноати бошқармасининг бошлиғи генерал Шоҳрух Шаҳром пайшанба куни телевидение орқали чиқишида деди: "Бовар-373" ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими мамлакат мудофаа эҳтиёжига асосан лойиҳалаштирилган.

"Бовар-373" ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими кӯмакдош ҳаракатланувчи тизимларни ӯз ичига олиб,  нишонни аниқлаш, ӯт очиш ва йӯқ қилиш қудратининг юксаклиги билан С-300 мудофаа тизимидан фарқ қилади.

"Бовар-373" ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими 320 километр ва 250 километр масофани ӯз ичига оладиган мӯлжални аниқ оладиган иккита қудратли қидирув радарига эга. 

Генерал Шоҳрух Шаҳром "Бовар-373" ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими Американинг "Патриот"идан афзал эканлигини таъкидлаб, илова қилди: ҳар бири бир радар ҳисобланган 10 минг "мураккаб кӯз" билан жиҳозланган бу мудофаа тизими баллистик ракеталарга қарши фаолият кӯрсатади.