Эрон давлати АҚШдаги демократияни ҳимоя қилиш жамғармасига қарши санкция жорий этди
(last modified Sun, 25 Aug 2019 10:24:18 GMT )
август 25, 2019 15:24 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати АҚШдаги демократияни ҳимоя қилиш жамғармасига қарши санкция жорий этди

Кеча Эрон ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги Эрон халқига қарши АҚШнинг иқтисодий терроризми жараёнида қатнашгани туфайли АҚШдаги демократияни ҳимоя қилиш фонди ва унинг диекторига нисбатан санкциялар қўллади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ТИВ-и  баёниясида, АҚШдаги  FDD- демократияни ҳимоя қилиш жамғармаси номли Эронга қарши лоббистик ташкилот ва унинг директори Mark Dubowitz била туриб ва аттайин жумладан тарғибот, ёлғончилик, маслаҳатлар, лоббистик ҳаракатлар, салбий тарғиботлар орқали  Эронга қарши Вашингтон давлатиниг иқтисодий терроризми жараёнида иштирко этган дея изоҳлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги  АҚШдаги  FDD- демократияни ҳимоя қилиш жамғармаси номли Эронга қарши лоббистик ташкилоти ва унинг директори Mark Dubowitz Эрон халқининг хавфсизлиги ва ўта муҳим манфаатларига зарба беришга ҳаракат қилишганини таъкидлаб, " Минтақада АҚШ терроризми ва фитналари ҳамда инсон ҳуқуқларини паймол этишига қарши кураш" қонунининг  4 чи моддасидаги биринчи боб ва 5 чи моддасининг биринчи бобида белгиланган вазифаларини ижро этиш мақсадида  АҚШдаги  FDD жамғармаси ва унинг раиси Mark Dubowitzга қарши  санкция жорий этилди деб эълон қилди.

Ёрлиқ