Эрон ТИВ раҳбари Франциядан қайтиб Эронга келди
(last modified Mon, 26 Aug 2019 05:58:31 GMT )
август 26, 2019 10:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Франциядан қайтиб Эронга келди

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Франция жануби ғарбидаги Biarritz шаҳрида бу мамлакат ва европалик бошқа масъуллар билан музокараларидан кейин Эронга қайтиб келди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Муҳаммаджавод Зариф Францияни тарк этишидан олдин  бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон ва Франция ТИВ раҳбари  Jean-Yves Le Drian билан мулоқотлари жараёнидан олинган сурталарни Твиттер саҳифасида жйолаштириб,  конструктив муносабатларни амалга ошириш йўлидаги Эроннинг фаол дипломатияси давом этмоқда деб ёзди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, Biarritz шаҳрида Британия ва Германия намояндалари билан муштарак йиғилишига ишора қилиб,  олдимизда жуда қийин йўл бор, аммо синаб кўргшга арзийди деб изоҳлади.

Кеча Франция президентлик саройи  тарқатган баёниясида,  мамлакат жануби ғарбидаги Biarritz  шаҳрида Франция президенти ва ТИВ раҳбарини Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашувларини ижобий дея баҳоладли.

Эслатиб ўтаимз Муҳаммаджавод Зариф кеча  7- лик гуруҳи ўтказилаётган  Biarritz шаҳрига борганди.

Ёрлиқ