Мубоҳала куни
(last modified Mon, 26 Aug 2019 12:37:10 GMT )
август 26, 2019 17:37 Asia/Tashkent
  • Мубоҳала куни

Ислом тақвимида зулҳижжа муҳим ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, исломда қадрли бӯлган Арафа куни, Қурбон ҳайити ҳамда имомат ва вилоят байрами деб аталган Ғадир байрами ҳам худди шу ойга тегишлидир. Бу муборак ойнинг 24-куни эса мубоҳала ҳодисаси юз берди. "Татҳир" ояти нозил бӯлган ушбу кунда Аллоҳ таъоло аҳли байтнинг қадрият ва фазилатларини яна бир маротаба таъкидлади.


Мубоҳала можароси Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг мўъжизларидан ҳисобланади ва ул ҳазрат пок хонадонлари ҳақ эканликларининг яққол далилидир.

Ислом динининг турли ҳодиса ва воқеаларга эга бўлган тарихи эсда қоладиган турли ҳодиса ва воқеаларни ўзида жой берган. Бу ҳодисаларнинг аксарияти ислом дини ва Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳақ эканликларининг яққол далилидир. Арабистон ярим оролида, айниқса Маккани фатҳ этишдан кейин ислом динининг ривож-равнақ топиши билан мазҳабий ва сиёсий раҳбарлар ва динлар издошларининг диққат-эътиборини Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва шунингдек илоҳий ушбу диннинг буюк маркази бӯлган Мадина шаҳри жалб этди. Бу  омад дунёнинг турли бурчакларида ислом динининг ривож-равнақ топишига замина яратди.  Ислом динининг суюкли пайғамбари(с) ҳам Аллоҳнинг сӯнгги  динини дунё аҳлига таништириш учун вужудга келган фурсатдан фойдаландилар. Шу сабабдан Расули Акрам (с) исломга даъват этишни кенг йўлга қўйиш учун дунёнинг кўплаб подшоҳлари, сиёсий раҳбарлари ва диний пешволарига мактублар ёзиб йўллардилар.

Ҳақиқий тавҳид (якка худолик)га даъват этувчи ушбу мактублардан бири, Арабистон ярим оролининг жанубида яшовчи Нажрон насронийларига ҳам юборилади.   Нажрон етмишта қишлоқни ӯз ичига олган  Ҳижоз ва Яман орасидаги бир минтақа эди.

Ислом дини зуҳур топишининг бошида Нажрон Ҳижознинг насронийлар яшайдиган минтақаларидан эди. Ва унинг халқи бутпарастликдан воз кечиб,  масеҳийлик динини қабул қилишган эдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳижратнинг 10 чи йилида бу халқни ислом динига даъват этиш учун Нажрон пешвоси “Абу Ҳарисага ” нома ёздилар. Бу номада Нажроннинг аҳолисини ислом динига даъват этдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг намояндалари ул ҳазратнинг мактубини Нажрон раҳбарига топширганларида у кенгаш ўтказиш қарорига келди. Бу кенгашда улар Расули Акрам салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан яқиндан ошно бўлиш ва нубуватларининг далилларини таҳлил этиш учун Мадина шаҳрига Нажрон намояндаларини юбориш қарорига келишди. Нажрон намояндаларининг ҳайати ўртасида ашрофлар ва уларнинг пешволари ҳам бор эдилар.

...Узун қора либос кийган, кулоҳларига жавоҳирлар қадалган, белларини олтин камарлар билан сириб боғлаган 60 нафар масеҳий олимлари Мадина масжидига кириб келдилар.

Бир оздан сӯнг масжидга Расули акрам (с) кириб келдиларда одатларига қарши меҳмонларга эътибор қаратмай, масжиддан чиқиб кетишди. Бу ҳолдан меҳмонлар ҳам, мезбонлар ҳам ҳайратга тушишди. 

Ҳазрат Али (а) тушунтирди: Аллоҳнинг Расули ҳашам ва зеб-зийнатни ёқтирмайдилар. Меҳмонлар Расулуллоҳ(с) билан суҳбат қуришмоқчи бӯлса, олтин камар ва зеб-зийнатларини йиғиштириб қӯйишсин.

...Расулуллоҳ кириб меҳмонларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида аҳвол сӯрашдилар...

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам насронийларнинг биринчи саволлари жавобида уларни ягона Худога тоат-ибодат қилиш ва ҳақиқий тавҳидга даъват этдилар. Ул ҳазрат иккинчи саволга Исо алайҳиссаломни Худонинг бандаси ва унинг расули деб билдилар ва уни Худонинг фарзанди ва Худонинг сифатига эга бўлган деб билмаслик керак деб  буюрдилар.

 Шунда масеҳийлар  Исо Аллоҳнинг ўғли бўлмаса, у ҳолда унинг отаси ким?-- дейдилар.

Расулуллоҳ (с) ушбу саволга жавобан Оли Имрон сурасининг 59- ояти каримасини ӯқидилар:

إِنَّ مَثَلَ عِیسَى عِنْدَ اللَّهِ کَمَثَلِ آدَمَ خَلَقَهُ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ قَالَ لَهُ کُنْ فَیَکُونُ

” Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўлди. (Аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган зот Ийсо алайҳиссаломни тирик юрган Марямдан отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканлигига ишонган эси бор одам бўлса, албатта бунга иқрор бўлади.)”        

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу оятнинг тафсири ҳақида шундай марҳамат қилдилар: “Ҳақиқатан ҳам Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг вазъияти бу нуқтаи назардан Ҳазрати Одам алайҳиссаломнинг вазъиятига ўхшайдиким, Оллоҳ таоло уни ўзининг чексиз қудрати билан отасиз ва онасиз, тўпроқдан яратди. Бинобарин агар бу иш, яъни отага эга бўлмаслик илоҳийликка   далил бўлса, табиийки Ҳазрати Одам алайҳиссалом Исо алайҳисаломга қараганда афзалликка эга бўлади.”

Аммо Нажрон насронийлари қониқиш зоҳир этишмади ва ҳеч қандай далилсиз ўзларининг иддаоларини таъкидлашди ва ислом динининг ҳаққонийлигини инкор этишди. Шу вақтда Парвардигор томонидан Пайғамбари акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бир вазифани бажариш учун маъмур этиб тайинландилар. Бу маъмурият пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга Оли Имрон муборак сурасининг 61- ояти каримасининг нозил бўлиши билан етказилди.

  فَمَنْ حَاجَّکَ فِیهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَکَ مِنَ الْعِلْمِ فَقُلْ تَعَالَوْا نَدْعُ أَبْنَاءَنَا وَأَبْنَاءَکُمْ وَنِسَاءَنَا وَنِسَاءَکُمْ وَأَنْفُسَنَا وَأَنْفُسَکُمْ ثُمَّ نَبْتَهِلْ فَنَجْعَلْ لَعْنَتَ اللَّهِ عَلَى الْکَاذِبِینَ

Бу ояти каримада шундай марҳамат қилинади: “Сенга келган илмдан кейин, ким сен билан у ҳақида тортишса: «Келинглар, бизнинг болаларимизни ва сизнинг болаларингизни, бизнинг аёлларимизни ва сизнинг аёлларингизни, биз ўзимизни, сиз ўзингизни чақирамиз-да, сўнгра ёлбориб, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз», деб айтгин.

...Эртаси куни тонгда Мадина ташқарисидаги майдонда 60 нафар масеҳий олимлари шаҳар дарвозасига кӯз тикиб Расули акрам (с)нинг мусулмонлар лашкари билан чиқиб келишини кутишарди. 

Дарвозадан масеҳий олимлар ва минглаб томошабинларни лол қолдириб Ҳусейнни бағрига босиб, Ҳасаннинг қӯлидан ушлаган Аллоҳнинг ҳабиби, ул зотнинг ортидан фақат бир эркак--ҳазраӣ Али(а) ва биргина аёл --ҳазрат Фотима (с) чиқиб келдилар.

Буни кӯрган масеҳийлар ҳангу манг бӯлишди.

Усқуф ӯринбосари Шарҳабил усқуфга  деди:

--Қара, У фақат қизи, куёви ва икки неварасини эргаштириб келяпти.

Масеҳий олимлар ҳайъатининг раҳбари усқуф Абу Ҳариса овози ҳаяжондан қалтираган ҳолда деди:

--- Мубоҳалага фақат жигарбандларини эргаштириб чиқиши Муҳаммаднинг ҳақлиги нишонасидир.