Эрон ва Тожикистон ўртасида 160 ҳамкорлик ҳужжат имзоланган
(last modified Thu, 15 Sep 2016 13:10:37 GMT )
сентябр 15, 2016 18:10 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Эрон ислом жумҳурияти ўртасида 160 ҳамкорлик ҳужжат
    Тожикистон ва Эрон ислом жумҳурияти ўртасида 160 ҳамкорлик ҳужжат

Тожикистон элчисининг муовини Тожикистон ва Эрон ислом жумҳурияти ўртасида 160 ҳамкорлик ҳужжат имзоланганлиги ҳақида хабар қилди.

Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Тожикистон элчиси муовини Муроджон Бўрибоев  уч кунлик Эрон -Домғон пистаси миллий  ярмаркасининг биринчи кунида ушбу хабарни эълон этар экан,  икки мамлакат  масъулларини ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришга қизиқаётганини таъкидлади.

У ўз сўзларида икки мамлакатнинг муштарак тарих ва тилига ишора қилиб,  турли соҳаларда Тожикистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлардан хурсанд эканлигини баён этиб,  Тожикистон республикасини мустақилликка эриша олганидан кейин Эрон давлати биринчи бўлиб Душанбе шаҳрида ўз элчихонасини очганди деб эслатиб ўтди.

Тожикистон элчиси муовини шунингдек  турли соҳалар хусусан иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва маданий тармоқларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни юксалтииришга оид қўшма комиссиясини ташкил этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Муроджон Бўрибоев Эрон ва Тожикистон давлатларини сув соҳасидаги алқоларига алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаб,  Эрон билан лозим келишувлар ва мувофиқлаштиришлар билан бу соҳада ҳам талаб даражасидаги ҳамкорликларни йўлга қўйишни имкони борлигига умид қилди.