Руҳоний: Эрон кескинликлар пайида эмас
(last modified Tue, 27 Aug 2019 08:48:29 GMT )
август 27, 2019 13:48 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон кескинликлар пайида эмас

Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон давлатини дунё билан кескинликлар пайида бўлмаганини таъкидлаб, Эрон давлати минтақа ва жаҳонда хавфсизликни таъминлаш шунингдек дўст мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш пайидадир деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда 110 минг яшаш жой ва уй -манзиларин қуриш амалиётларини бошланиши маросимида ҳеч бир мамлакат Эронни мағлуб эта олмайдиганини таъкидлаб,  иқтисодий терорризмдан фойдаланиб Эрон халқига санкция қўллаган кимсалар  хато йўли ва ҳатти- ҳаракатидан қайтиб,  ҳурмат- эҳтиром билан Эрон халқи ҳуқуқини расман тан олиши керак деб изоҳлади.

Руҳоний шунингдек,  душманлар санкцияларни бекор этмаганида ҳамда ўз ҳаракатларидан воз кечмаганида Эрон ва АҚШ муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгариш рўй бермайди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида, АҚШнинг Эрон атом қуроли пайидадир деган иддаоларини мисол келтириб, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш пайида эмас, чунки исломий жумҳуриятнинг мақсади ва ҳарбий доктринаси ҳардоим тақиқланмаган қуролларга асослангандир деб баён этиди.

Руҳоний шунингдек Эроннинг бу сиёсати қўрқувдан эмас, балки эронликларнинг иймон- эътиқоди ҳамд Исломий Инқилоб раҳбари фатволарининг натижасидир деб таъкидлади .

Эрон президенти ядровий келишувда қолган бошқа томонлар билан музокараларни давом эттиришга ишора қилиб, Халқаро ядровий келишувдаги бошқа томонлар ўз мажбуриятларига қайтганида, Эрон ҳам бу келишувдаги мажбуриятларини бажаради деб аниқлик киритди.