Эрон ТИВ раҳбари Япония бош вазири билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i47153-Эрон_ТИВ_раҳбари_Япония_бош_вазири_билан_учрашди
Японияга сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф бу мамлакат бош вазири Abe Shinzō билан учрашиб мулоқот қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 28, 2019 11:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Япония бош вазири билан учрашди

Японияга сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф бу мамлакат бош вазири Abe Shinzō билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Япония бош вазири Abe Shinzō ўртасида бўлиб ўтган бугунги учрашувда томонлар Халқаро ядровий келишувнинг сўнгги ўзгаришлари ҳамда минтақадаги кескинликлар ва уни камайтириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.

Муҳаммаджавод Зариф бу учрашувдан кейин Твиттердаги шахсий саҳифасида,  Япония ТИВ раҳбари ва Бош вазири билан Теҳрон ва Токионинг ўта яхши алоқаларини янада кенагйтириш, Форс Кўрфазида кескинликларни камайтириш ва Эрон халқи учун ядровий келишув манфаатларини сақлаш мавзулари хусусида конструктив музокаралар ўтказганини ёзди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Малайзияга қиладиган сафарига ишора қилиб, Эрон дипломатиясининг ташаббусларини Малайзияда давом эттиришини маълум қилди.