Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, АҚШ давлатини террорчи режимлар бошчилигида эканлигии таъкидлаб, Вашингтон давлати масъуллари томонидан минтақада террорчи гуруҳларни ташкил этилганларини тан олингани билан бир пайтда уларни терроризмга қарши курашни иддао этишлари шармандаликдан ўзга нарса эмас деб баён қилди.
Теҳрон жума намозининг бугунги имом хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий 1981 чи йилда Эроннинг уша вақтдаги президенти ва бош вазирини шаҳид бўлганлиги йиллиги ҳамда бу санани террорзимга қарши кураш куни сифатида номланганига ишора қилиб, Эрон терроримзнинг қурбонидир деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун 30 авгутс куни 1981 чи йилда Мунофиқин террорчи гуруҳчаси ҳужумидан Эрон президенти Муҳаммадали Ражоий ва бош вазири Муҳаммаджавод Боҳунар ҳамда давлат делегациянинг айрим аъзоларини шаҳид бўлганлигининг йиллиги ҳамда Эронда терроризмга қарши кураш кунига тўғри келади.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби шунингдек, АҚШ давлати минтақада терроризга қарши курашнинг муқаддам чизиғида бўлган Ливан Ҳизбуллоҳи, Ямандаги Ансорулоҳ ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий муқовиматкучларини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритган деб қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Хотамий ўз хутбаларида Ливанга қарши сиоинстик режимнинг сўнгги тажовузларига тўхталиб, бу ҳужум сионистик режим тажовузкорлигининг нишонасидир, бинобарин бу режимга қарши кураш зарурий бир амр ҳисобланади деб эълон этди.
Теҳрон жума намози имом хатиби Кашмирдаги мусулмонлар вазиятидан хавотирланиш билдириб, Ҳиндистон давлатини бу мамлакат мусулмонлари қаршисида мантиқий сиёсатлар олиб бориши ва бу минтақа мусулмонларига қарши зўравонликдан фойдаланмаслигини сўради.