Руҳоний: Эрон давлати ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларининг уччиничи босқичини ижро этади
(last modified Wed, 04 Sep 2019 10:22:45 GMT )
сентябр 04, 2019 15:22 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон давлати ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларининг уччиничи босқичини ижро этади

Эрон президенти Европа билан музокараларни ҳалигача натижа бермайдиганини таъкидлаб, шу чорчубда Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтиришиниг уччинчи босқичини бошлайди ва унинг асосида амал қилади деб айтди.

Эрон президентлик идораси сайтининг хабар қилишича, бугун  Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  давлат делегацияси йиғилишида, Эрон ва ядровий келишувдаги бошқа томонлар музокараларни ижобий баҳолаб, шу билан бирга эртага пайшанба кунигача ядровий томонлар билан сўнги келишувга эриша олишимиз эҳтимолдан йироқ кўринади  ва келаси кунларда ядровий келишувдаги Эрон мажбуриятларини камайтиришнинг навбатдаги босқичи ҳам эълон этилади деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиқиши қаршисида Эроннинг ҳатти - ҳаракатлари ва стратегик чидамлилигини ўта мантиқий ва ҳушёрлик билан тутилган позиция эканлигини баён этар экан, Эрон мажбуриятларин камайтиришнинг уччинчи босқичи жуда муҳимдир ва Эрон ташлаётган энг муҳим одимдир. Чиқариладиган дастур билан Атом энергетика ташкилотини фаолияти ўз мақсадларига эриша олиши учун фавқулодда сурът олади деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти, Теҳрон уччинчи одимини ташлаши билан ядровий келишувни имзолаган томонларга икки ой муҳлат беради ва келиша олинганида, яна  музокаралар ва келишув учун йўл очилади деб аниқлик киритди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек, сўзларининг  бошқа қисмида АҚШ, сионистик режим ва минтақадаги бошқа айрим реакцион режимларнинг фанат намонядаларини Эрон ва АҚШ ўртасида адолат ва тўғри муносабатларини тиклашга тўсиқ яраатётган  3-чи  томонлар эканлигини таъкидлаб, ушбу 3 чи гуруҳ таъсири остида АҚШ давлати ядровий келишувни тарк этганини эълон этди.

 

Ёрлиқ