Руҳоний: эртага Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг учинчи босқичини ижро этади
(last modified Thu, 05 Sep 2019 05:50:44 GMT )
сентябр 05, 2019 10:50 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: эртага Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг учинчи босқичини ижро этади

Эрон ислом жумурияти президенти жума куни яъне 6 сентябрь Эронни ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг уччинчи босқичига ўтишига дастур берганини маълум этди.

Кеча Ҳасан Руҳоний  Эроннинг учлик органлари раҳбарлари билан учрашганида Эрон давлати жума куни ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг уччинчи босқичини ижро эта бошлайди ва  унинг чорчубасида  Атом энергияси ташкилоти ядровий технологияни ўрганиш ва кенгайтириш заминасида мамлакат сезадиган эҳтиёжларини амалга ошириши лозим деб изоҳлади.

Эрон президенти ўз сўзларида Эрон Атом энериягиси ташкилоти ўрганишлар ва фаолиятини кенгайтириш заминасида ядровий келишувдаги барча мажбуриятларидан воз кечиб, турли хил янги сентрафугалар масаласида ўрганишларни кенгайтриш ҳамда бойитишда эҳтиёж сезиладиган ишларда  суръат билан амал қила бошлаши керак деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний Эрон давлатини жума куни кенгайтириш ва ўрганиб чиқиш учун ядровий келишувдаги барча жадваллардан воз кечиши ҳамда мамлакат ядровий технология заминасида сезадиган барча эҳтиёжларини осойишта мақсадлар билан ҳамда МАГАТЕ назорати остида амалга оширишини маълум этди.

Эрон президенти шунингдек, Эрон давлати Халқаро Атом энергетикаси агентлиги қонун- қоидалари доирасида амал қилади ва  Европа давлатлари учун яна  60 муҳлат бор деб таъкидлади. У ўз сўзларида Европа давлатлари  ўз мажбуриятларини амалга оширганида, Эрон ҳам ядровий келишувдагии мажбуриятларини ижро этишни бошалйди деб эълон этди.

 

Ёрлиқ