Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон ислом жумҳурияти ҳам Сурия
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, ИШИД террорчилик гуруҳи содир этаётган барча жиноятларни Саудий Арабистонда ҳоким бўлган такфирий тафаккурнинг ҳосили ва натижаси эканлигини таъкидлади.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий Сурияда Қурбон байрами кунида ҳам ИШИД террористик гуруҳ содир этган жиноятларига ишора қилар экан, ИШИД террорчилик гуруҳининг барча ваҳшиёна хатти ҳаракатлари Ол Сауд режимининг ваҳобийлик мактабидан ҳосил бўлиб, илдиз отади деб қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Хотамий Арабистонда инглизлар ёрдами билан Ол Сауд режимини қудрати устига келиши замонидан бери бу режим ҳардоим талон- тарож ва одам ўлдириш билан ўз хатти ҳаракат ва йўйналишини давом эттираётганига ишора қилар экан, бугунги кунда ҳам Яманда кўзга ташланадиган фожеалар Ол Сауд режимининг 3 аср давомидаги талон- тарож, тажовузкорликлари ва одамкушликларининг натижасидир деб изоҳлади.
Теҳрон жума намози имом хатиби шунингдек, Арабистон режимини инсон ҳуқуқига зид эканлигига тўхталиб, олдинроқ хуфёна тарзда сионистик режим билан алоқада бўлган саудийлар бугунги кунда ошкора тарзда ушбу ҳамкорликларини давом этиришмоқда. Ол Сауд режими бегуноҳ ва ҳимоясиз Фаластин халқига қарши сионистик режим содир этаётган жиноятларига шерикдир деб таъкидлади.
Оятуллоҳ Хотамий хутбалари давомида, ислом дунёси яқин келажакда болаларни оммавий қирғин этадиган ушбу режимни парчаланиб кетишига шоҳид бўлади деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози имом хатиби Сурияда эълон этилган оташкесимга ишора қилиб, Эрон ислом жумҳурияти ҳам Сурияда хунрезликларни якунлашга қаратилган ҳар қандай хатти ҳаракатни олқишлайди деб аниқлик киритди.