Зариф: Американинг иқтисодий терроризми оддий одамларга қарши қаратилган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i47337-Зариф_Американинг_иқтисодий_терроризми_оддий_одамларга_қарши_қаратилган
Эрон ташқи ишлар вазири Американинг мустақил мамлакатларга қарши иқтисодий терроризми оддий халқни нишонга олган,-деб айтди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
сентябр 06, 2019 16:06 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Американинг мустақил мамлакатларга қарши иқтисодий терроризми оддий халқни нишонга олган,-деб айтди.

Американинг молия вазирлиги чоршанба куни ушбу мамлакат ҳукуматининг санкцияларини давом эттириб, Эронга алоқадор бўлган бир неча нафар шахс, ташкилот ва кемаларни санкциялар рўйхатига киритди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугун Эронга қарши жорий этилган санкцияларини муҳкум этган Кубанинг ташки ишлар вазирининг твитига жавобан ўзининг Твиттердаги саҳифасида Вашингтон Куба, Хитой, Россия, Сурия, Эрон ва бошқа мамлакатларга қарши Американинг жорий этган террористик санкциялари бегуноҳ халқларни қурқитиб, сиёсий ноқонуний ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш мақсадида ноҳарбий аҳолини нишонга олган,-деб ёзди. 

Зариф Америка мустақил мамлакатларга қарши санкция жорий этиши билан бирга денгиз қароқчилиги, порахўрлик ва товламачиликка юз қаратган,-деб қўшимча қилди. 

Шунингдек,  Эрон ташқи ишлар вазири Кубанинг Эронни қўллаб-қувватлашишини қадрлаб, Эрон Кубанинг ёнида тўради,-деб таъкидлади. 

Куьа ташқи ишлар вазири Бруно Родригез пайшанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, Эрон халқига қарши Американинг жорий этган санкцияларини маҳкум этиш зимнида, Эрон денгиз ташкилотларига қарши американинг жорий этган санкцияси халқаро қонун қоидаларни поймол этишнинг бошқа яққол намунасидир,-деб ёзди. 

Куьа ташқи ишлар вазири Эрон нефтини экспорт қилинишининг олдини олиш мақсадида Американинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракати Ғарбий Осиёнинг нотинч минтақасидаги тинчлик ва барқарорлиги учун бир таҳдид ҳисобланади,-деб қўшимча қилади.