Солеҳий: Эрон ядровий келишувнинг бир томони сифатида муносиб қарорлар чиқармоқда
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси МАГАТЕ бошлиғи билан учрашганида Эрон давлати Халқаро ядровий келишувининг бир томони сифатида келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 3 босқичида чиқаргани дек муносиб вақтда лозим қарорлар чиқармоқда деб таъкидлади.
Бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солеҳий Теҳронда Халқаро Атом энергияси ташкилоти назоратчи бошлиғи Cornel Feruta билан ўтказиш қўшма матбуот конференцияда ядровий келишувнинг иккитомонлама келишув бўлиши кутилгани ва уни биртомонлама келишувга айланганини таъкидлаб, Европа Иттифоқини ядровий келишувда АҚШни бўш ўрнини тўлдириши кутилганди деб изоҳлади.
Алиакбар Солеҳий шунингдек, бундан ёмонроғи ҳам шудики Европа иттифоқининг наттоғи Эрон ўз мажбуриятларига амал қилгунига қадар Европа Иттифоқи ҳам ядровий келишувда содиқ қолишини айтган деб қўшимча қилди.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Эрон давлатининг ядровий келишувга нисбатан яхши ниятига тўхталиб, афсус билан айтганда бошқа томонлардан бири ўз мажбуриятларига амал қилмай ядровий келишувдан чиқди деб баён этди.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Европа Иттифоқини ядровий келишувдаги ўз ваъдаларига амал қила олмаётганига ишора қилиб, Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорилкларни давом этишига умид қилди.
Халқаро Атом энергияси ташкилотининг назоратчи бошлиғи Cornel Feruta ҳам МАГАТЕни Эрон билан ҳамкорликларини давом эттиришга қизиқаётганини таъкидлаб, Халқаро ядровий энергетика ташкилоти профессионал ва нейтрал равишда ўз фаолиятини давом эттиришга тайёрди деб аниқлик киритди.
Айтиш керакки МАГАТЕнинг назоратчи бошлиғи Теҳронда Эрон ТИВ раҳбари билан учрашиб мулоқот қилди.