Ғарибободий: Халқаро Атом энергияси агентлиги АҚШ давлатига қарам эмас
Венадаги Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доим элчиси ва намояндаси Халқаро Атиом энергияси ташкилоти АҚШ давлатига қарам бўлган ташкилот эмас, шу сабабдан АҚШ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бу агентлик масъуллари фаолиятини тайин эта олмайди деб изоҳлади.
Бугун Венада жойлашган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доим намояндаси Козим Ғарибободий Твиттер саҳифасида АҚШ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Эрон ядровий фаолиятлари борасидаги иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Халқаро Атом энергияси ташкилотининг назоратчи бошлиғини Эронга уюштирган сафари Болтон иддао қилганидек ҳеч қандай махсус дастурга эга эмасди. Зеро бу сафар жараёнида уч мавзу яъне, ядровий келишувни аниқ ўрганиб чиқиш, қўшимча протоколи ва бу келишувнинг мукаммал меморандуми масалалари кўриб чиқилди деб таъкидлади.
Венеда қароргоҳи бўлган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доим элчиси ва намояндаси Эрон махфий тарзда ядровий фаолиятларини давом эттирмоқда деган иддаоларни рад этар экан, Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги фаол ва конструктив ҳамкорликларга халал етказиш ҳамда ушбу Халқаро ташкилотга сабабсиз босимлар ўтказиш албата оғир оқибатларни келтириб чиқаради дея баён этди.
Эслатиб ўтамиз шанба куни АҚШ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон яқинда Халқаро агентлик ўз бошқарувчилар кенгашининг Теҳрон давлатини яширин тарзда ядровий моддалар ва ё ядровий фаолиятларга эга бўлишининг эҳтимоли борлиги борсида хабардар этгани билан бир вақтда бу ташкикилотнинг назоратчи бошлиғи Эронга сафар қилган деб иддао қилганди.