Теҳрон жума намозининг хатиби: Минтақа халқлари муқовиматининг илдизи Ошурога бориб тақалади
Теҳрон жума намозининг хатиби Сурия, Ливан, Ироқ, Баҳрайн ва Яман халқларининг истибдод оламига қарши муқовиматига ишора қилиб, деди: Минтақа халқларининг муқовимати Ошуро мактабининг мевасидир.
Теҳрон жума намозининг бу ҳафталик хутбаларида ҳужжатул ислом вал муслимин Саййид Муҳаммад Ҳасан Абутуробифард Ошуро мадрасасидан сабоқ олган Исломий жумҳурият қирқ йил давомида жуда кӯп футуҳотларни қӯлга киритганлигини таъкидлаб, илова қилди: истиқомат, қаршилик кӯрсатиш ва басиратдан сабоқ берувчи Ошуро мадрасаси жаҳон ҳамжамиятининг маданиятини инқилобий, устивор ва басират маданиятига айлантирган.
Ҳужжатул ислом вал муслимин Абутуробифард мусулмонларнинг душманни таниб олишлари зарурати ҳақида гапириб, деди: Америка ва бошқа барча мустабидлар муқовимат жабҳасининг муваффақиятларидан хавотирдалар.
У шунингдек Американинг Эронга қарши золимларча санкцияларига ишора қилиб, қайд қилдиким, Ошуро воқесидан сабоқ олган Эрон Ғарбнинг иқтисодий ҳамласида ғалабага эришади.
Эслатамиз: Дунё шиаларининг учинчи имоми Имом Ҳусейн (а) Маккадан Карбалога йӯл олган чоғи қатъий таъкидлаган эдиларким: Мақсадимиз Язиднинг ғайриисломий ҳукуматини фош қилиш, яхшиликка амр ва ёмонликдан қайтириш ишини жонлантириш ҳамда зулм-ситамга қарши муқовимат кӯрсатишдир. Асл муҳаммадий ислом динини жонлантиришдан ӯзга мақсадимиз йӯқ".