Эроннинг Тожикистондаги элчиси икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш заруратини таъкидлади
Эроннинг Тожикистондаги элчиси турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш лозимлигини таъкидлади
ИРНА ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кӯра Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Тақи Собири Тожикистон Иқтисод ва Тижорат вазири Неъматулло Ҳикматуллозода билан Душанбе шаҳридаги мулоқотида Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзининг иқтисодий билим ва тажрибасини Тожикистон билан баҳам кӯришга тайёр эканлигини таъкидлади.
Тожикистон Иқтисод ва Тижорат вазири ҳам Эронлик тожирлар ва иқтисод соҳасининг фаоллари Тожикистонга ӯтган йиллар давомида кӯплаб ташриф буюрганига ишора қилиб, икки ттомонлама иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд қилди.
Форс тилли мамлакат сифатида Тожикистон Эрон билан кенг қамровли маданий, ижтимоий ва сиёсий муносабатларга эга.
Кейинги йилларда Эрон Хитойдан кейин Тожикистонга энг кӯп инвестиция киритган иккинчи мамлакат ҳисобланади.