Мўсавий: Эрон ядровий келишув чорчубасида ўз мажбуриятларини камайтиришни давом эттиради
(last modified Mon, 16 Sep 2019 09:55:07 GMT )
сентябр 16, 2019 14:55 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: Эрон ядровий келишув чорчубасида ўз мажбуриятларини камайтиришни давом эттиради

Эрон ТИВ наттоғи Халқаро ядровий келишув чорчубасида Эрон ислом жумҳурияти мажбуриятларини камайтиришга давом беради деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий ички ва ташқи мухбирлар билан суҳбатида  хорижий эшиттиришлар бўлимининг  Халқаро келишув қаршисидаги Эроннинг ядровий келишувини камайтиршнинг учинчи қадами ва Европани ўз мажбуриятларини ижро этиши тўғрисидаги саволга жавобан, Эрон ва 6-лик гуруҳи ўртасида келишув имзоланганидан кейин  аъзоларидан бирини келишувдан чиққани билан  қолган аъзолар АҚШни битимни тарк этганини қоплашга ваъда беришди аммо ҳозиргача муваффақ бўлишгани йўқ деб айтди.

Сайид Аббос Мўсавий ўз сўзларида  ядровий келишувдаги Европа мажбуриятларини БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан қўллаб қувватлаётганига тўхталиб, ҳозиргача айрим давлатларни ўз мажбуриятларини ижро этиш учун бошқалардан ижозат олишлари дарҳақиқат афсусланарли бир ҳолдир деб таъкидлади.

Эрон ТИВ наттоғи  Саудия Арабистонидаги нефт таъсисотларига уюштирилган ҳужумда Эронни айблаш жараёнини давом этаётганга ишора қилиб, Яман мамлакати 5 йилдан бери қонли урушга юзмаюздир ва бу мамлакат армияси ва кўнгилли кучларини  тажовузкорлар жиноятларига аксиламал кўрсатиши табийдир деб қўшимча қилди.

Мўсавий шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти  Яман халқи ва уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишини эълон этгани, аммо Яман армияси ва кўнгилли кучларининг ўзларини мудофаа  қилишдаги ҳаракатларини Эронга нисбат бериш бутунлай асоссиз ва ёлғончиликнинг чўққисидир деб аниқлик киритди.

  

Ёрлиқ