Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 20 Sep 2019 11:58:31 GMT )
сентябр 20, 2019 16:58 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Яман масаласида АҚШ давлатини Эронни айблашга уринаётганига ишора қилиб, АҚШ Эронга қарши ҳатти -ҳаракатларида ёлғончиликка юз келтирган деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз,  ўтган шанба куни, Яман қуролли кучлари Арабистон ҳудудлари марказида ўтказган энг буюк амалиётларга тўхталиб, Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари ўн учувчисиз учоқлари орқали Саудия Арабистонининг Бақиқ ва Харис нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналарини нишонга олишганиди.

Яман армиясининг ушбу буюк амалиётлари ортидан АҚШ Эронга қарши асосссиз туҳматларини такрорлаб, бу ҳужумлар пардаси ортида Теҳрон давлати турибти дея иддао қилди.

Теҳрон жума намозининг имом хатиби оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳиддий Кирмоний, бугунги хутбаларида  АҚШ давлати Эронга қарши босимлари ва санкцияларида мағлуб бўлгани ортидан эндиликда туҳмат қилиш ва ёлғончиликка ўтган деб айтди.

Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний шунингдек АҚШ ва унинг иттифоқчилари  Эронга қарши ҳатти- ҳаракатларида ҳеч қандай натижага эриша олишмайди деб изоҳлади.

Теҳрон жума намози хатиби ўз хутбаларида  Муқаддас мудофаа ҳафтасини улуғлаб,  мудофаа ўзи турли майдон ва арсаларга эгадир ва Эрон халқи илгаригидек сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий арсалардаги душманларнинг барча фитаналари қаршисида тура олишмоқда деб қўшимча қилди.

Ироқнинг қатл этилган  диктатори- Садом армияси 1980 чи йилнинг сентябрида  Теҳронни бир ҳафта ичида босиб олиш  хом- хаёли билан Эронга қарши ҳужумларни бошлади ва бу урушда турли қурол яроқлардан фойдаланди.