сентябр 29, 2019 13:39 Asia/Tashkent
  • Эронда ишлаб чиқарилган 6 хил янги дориларнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Теҳрон шаҳрида Эрон муттахассислари томонидан ишлаб чиқарилган 6 хил янги дориларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

"Клоренто" қон қандини камайтирадиган дори бўлиб диабет касалиггини контрол этиш учун фойдаланилади.

Мазкур дори олдинги дориларга қараганда қондаги қандни камайтиришда таъсирчанроқдир ва диабетдан ҳосил бўладиган юрак хуружи  ва бошқа юрак хасталикларни камайтиришга кўмаклашади.

" Жиомайд" ва "Нурабекс" номли дорилар ҳам  асаб ва мия касаллиги учун мўлжалланган бўлиб,  " MS" -склероз каби хасталикларни даволаш ва контрол этиш учун фойдали ҳисобланади.

" Неорупа", "Бартига" ва " Лутиво" дорилари ҳам рак хасталикига зид дорилар бўлиб,  химиятерапия даволари ўрнида фойдаланилади ва касаллар учун камроқ манфий таъсирга эгадир.

Эроннинг дори ва тиббиёт соҳасидаги катта ютуқлари шу ҳолдадирки, АҚШ давлати ўтган йилнинг 8 май куни Халқаро ядровий келишувдан чиқиши билан Эрон халқига қарши санкцияларини кучайтирган.

 

Ёрлиқ