сентябр 29, 2019 17:18 Asia/Tashkent
  • Эрон Инқилоб Соқчилар корпуси денгиз кучлари  қўмондони Эрон сув ҳудудларини мудофаа қилишни таъкидлади

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари қўмондони тажовузкорлар Эроннинг сув ҳудудларига ҳужум қилишганида оғир оқибатлар ва жиддий аксиламалга дучор бўлади деб таъкидлади.

Бугун Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари қўмондони, генерал Алиризо Тангсирий  Эрон жануби ғарбидаги Хузистон виллоятида муқаддас мудофаанинг 8 йиллик даврасининг ветеранлари, кўнгиллилари ва ҳарбий бўлинмалари аъзолари тўпламида  Исломий Инқилоб соқчилар корпусини Эроннинг сув чегараларини ҳимоя қилиши учун доимо тайёр эканлигигига тўхталиб, Форс Кўрфазида  Англиянинг нефт танкерини тўхтатилиши ва АҚШ ҳарбий кучларини қўлга олиниши  душманни ларзага келтирган Инқилоб соқчилар корпуси қудратининг бир қисми ва жилвасидир деб изоҳлади.

Генерал, Алиризо Тангсирий ўз сўзларида Эрон жануби ва шимол икки денгизларида  3 минг километр соҳил чегарага эгадир ва ушбу мавзу  Эрон ислом жумҳурияти денгиз чегараларининг аҳамиятини намоён этади дея қўшимча қилди.

 АҚШ давлати эндиликда  Форс Кўрфазида кемаларини жойлаштириш учун  50 миллион доллар харажат этмоқда, бу масала Форс Кўрфази улар учун қай даражада муҳим эканлигидан далолат бермоқда деб аниқлик киритди генерал Тангсирий.

Генерал Тангсирий шунингдек  душманлар хатоликка йўл қўйганида албатта Исломий Инқилоб соқчилар корпуси кучларини жиддий ва оператив аксиламал юзмаюз бўлишади деб  айтди.

 

Ёрлиқ