Маҳдий Саноий Теҳронда қўлга олинган рус журналисти хусусида Игорь Моргулов билан суҳбатлашди
Москвадаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Маҳдий Саноий Россия ТИВ ининг даъвати бинлан Россия ташқи ишлар вазирининг муовини Игорь Моргулов билан учрашиб, Теҳронда россиялик мухбирни қўлга олингани мавзусида мулоқо қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча бўлиб ўтган бу учрашувда иккитомонлама алоқалар муҳокама этилганига қўшимча, Теҳронда Россия фуқароси бўлган мухбирни қўлга олингаи масаласи юзасидан фикр алмашилди ва ушбу мавзуни ҳал этилиши учун умид билдирилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тарқатган баёнотида Игорь Моргуловни Москвадаги Эрон элчиси Маҳдий Саноий Теҳронда россиялик мухбирни нима сабаблар билан қўлга олинганини маъулум этиш мақсадида Россия ТИВ ига чақиртирилганини таъкидланган.
Россия ТИВ- и баёниясида шунингдек, Москвадаги Эрон элчиси рус журналисти Юлия Юзик унга тегишли айрим саволларга жавоб бериши учун қўлга олингани ва яқинда озод этилишини маълум этгани келтирилган.
Теҳрондаги Россия элчихонаси наттоғи Андрей Гоненко ҳам Юлия Юзик якшанба - 29 сентябрь Теҳрондаги Имом Хусмайний /р.а/ халқаро аэропортига кириши чоғида паспорти олиб қўйилгани ва чоршанба куни Теҳрондаги меҳмонхоналарнинг бирида қўлга олинганини хабар қилган.