Арбаъийн маросимида қатнашиш учун Остора чегарасидан 1400 нафар хорижий зиёратчилар Эронга келди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i47919-Арбаъийн_маросимида_қатнашиш_учун_Остора_чегарасидан_1400_нафар_хорижий_зиёратчилар_Эронга_келди
Озарбойжон республикаси, Россия ва Грузиядан бўлган бир ярим мингга яқин хорижий зиёратчилар Арбаъийн Ҳусейний /а/ маросимларида иштирок этиш учун Осторо чегара постидан Эронга келган.
(last modified 2025-10-13T10:03:53+00:00 )
октябр 06, 2019 12:30 Asia/Tashkent
  • Арбаъийн маросимида қатнашиш учун Остора чегарасидан  1400 нафар хорижий зиёратчилар Эронга келди

Озарбойжон республикаси, Россия ва Грузиядан бўлган бир ярим мингга яқин хорижий зиёратчилар Арбаъийн Ҳусейний /а/ маросимларида иштирок этиш учун Осторо чегара постидан Эронга келган.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон шимолидаги  Осторо порт чегара туманидаги Арбаъийн штабини кутиб олиш қўмитаси масуъли Жамшид Маҳдавий  ўтган йилда  ушбу чегара орқали 12 минг нафар  хорижий зиёратчилар Эронга келишганини таъкидлаб,  жорий йили Арбаъийн аза маросимларида қатнашиш учун мазкур чегарадан 15 мингдан ортиқ хорижий зиёратчиларни келишлари кузатилади деб қўшимч аилди.

Бундан ташқраи  Систон ва Балучистондаги Арбаъийн маросимларининг халқ штаби котиби  биринчи сентябрдан бери Покистон мамлакатидан  32 минг нафар зиёратчиларни бу вилоятга келишгани маълум қилди.

Мусулмонлар ташаббуси ва ҳиммати билан ўтказиладиган Арбаъийн Ҳусейнйи пиёда юриш йиғилиши Арбаъийн кунида Карбалои муаллода ўз авжига етади  ва бутун жаҳонда энг буюк тўплашув сиқатида тан олинган.

Эслатиб ўтамиз ҳижрий-қамарий 1414 чи йил сафар ойининг 20 -чиси, милодий ҳисоб билан октябрь ойининг 19 -чи куни, шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг 3 чи имоми ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг Карбало саҳросида шаҳид  бўлишганиининг қирқинчи куни йиллигига тўғри келади.

Дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб зиёратчилар Арбаъийн Ҳусейний /а/ маросимларида қатнашиш учун Ироқ жанубидаги Карбалога йўл оладилар.