Генерал Саломий: Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшитиришлари ва телеканаллари тенгсиз урушга учраган
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Эроннинг хорижий эшиттиришлари ва телеканалларини тенгсиз урушга юзмаюз бўлганини таъкидлаб, албата ҳақиқатни ғалаба қозониши аниқдир деб изоҳлади.
"Эрон -пресс" тарқатган хабарга кўра, бугун Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий, Теҳронда Эрон телерадиокимпанияси хорижий эшиттиришлар бўлинмасининг ОАВ соҳасидаги саъй ҳаракатларини олқишлаш маросимида сўзлаган нутқида, уруш майдони ер-ҳудуд географиясидан фикр чегаралари ва қалблар географиясига ўзгарган, бироқ ҳар бир томон ақл ва фикларини яхшироқ ишга солиб, бошқарса уруш майдонида мувафаққиятларга эришади деб айтди.
Генерал Саломий шунингдек, душмналар келаси дунё учун ўз таъбири билан режалар тайёрлашни мақсад қилганини таъкидлаб, душманлар сиоинстик режим жиноятларини тўғри ва қонуний қилиб кўрсатиш, аммо яманлик ва фаластинлик болаларни қурбон бўлишини урушқоқлик сифатида тарғиб қилиш мақсадида инсон ҳуқуқлари, эркинлик, уруш ва мудофаа каби тушунчаларга нотўғри таъриф беришга уринишмоқда деб қўшимча қилди.
Генерал Саомий ўз сўзларида Эрон хорижий эшиттиришлари ҳақиқатни баён қилиши туфайли албатта бу майдонда ғолиб чиқишларига тўхталиб, ботил ва асоссиз бўлгани туфайли ҳатто буюк қудратлар парчаланиб кетишади ва айни ҳолда ҳам улар майдондан орқага чекинишни бошлаган деб баён этди.
Эрон телерадиокомпанияси раиси Абдуали Али Аскарий ҳам бу маросимда ОАВ шаҳидлари хотираларини улуғлаши билан Европа давлатлари АҚШ дастури асосида қадам ташлаб, АҚШнинг барча шайтоний сиёсатларига пайравлик қилишмоқда деб таъкидлади.
Али Аскарий Эрон тедерадиокомпаниясининг хорижий эшиттиришлар ва телеканаллар бўлинмаларига хитобан, барча зулмлар, душман ОАВининг ҳатти-ҳаракати, ҳамда ҳақиқатлар,муқовимат ҳаракатининг қаҳрамонлиги, шижоати ва Эрон ислом жумҳуриятининг куч -қудрати бутун жаҳон аҳлига етказиб берилиши лозим деб аниқлик киритди.