Руҳоний: Эронга қарши душманларнинг барча фитналари мағлуб бўлган
Эрон президенти Эрон давлатини муқовимат, ҳушёрлик ва мустаҳкамлик билан барча бўҳронларни айланиб ўтганини таъкидлаб, АҚШ, сионистик режим ва минтақадаги реакцион режимларни исломий Эронга зарба етказиш мақсадидаги барча фитналари мағлубиятга учраган деб айтди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ички ва ташқи мухбирлар билан суҳбатида ядровий келишувда АҚШ ичкарисидаги гуруҳлар, сионистик режим ва Арабистлн босимлари сабабидан Вашингон ядровий келишувдан чиққанига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти ҳозигача Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 3 -та қадами ва қарорини ижр этди ва бошқа томонлар ўз мажбуритяларига амал қилишмаса, Теҳрон бу келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг бошқа босқичини ҳам амалга оширади дея изҳлади.
Эрон президенти ўз сўзларида Эронга нисбатан қўлланган санкциялар бекор этилиб, 5+1 гуруҳи музокаралари учун шариоит яратилса, Теҳрон давлати ҳар қандай мамлакат билан музокара ўтказиши мумкин деб қўшимча қилди.
Руҳоний шунингдек муаммоларни минқата мамлакатларининг иштирокида ҳал этиш зарурлигини таъкидлаб, минтақа ва жаҳондаги ҳар бир мамлакат минтақада нотинчликларни вужудга келтириш фақат Эрон ислом жумҳуриятига қарши босим маъносида эмаслиги, балки Халқаро хавфсизлигива иқтисодиётига катта зарар етказишини унутмаслиги керак деб аниқлик киритди.
Эрон президенти жума куни Арабистон соҳилларида эронлик нефт танкерини нишонга олинганига ишора қилар экан, реакцион бир режимни бошқалар ёрдамида ушбу ёвуз амалга қўл ургани аниқдир ва бундай ноқонуний амални ижэро этган давлат ўз ҳаракатини ёмон оқибатларини ҳам эсдан чиқармаслиги лозим деб эълон этди.
Ҳасан Руҳоинй Сурия шимолидаги ҳозирги бўҳронни олдини олиш учун Эроннинг чора тадбирларини баён қилар экан, Туркия хавфизилини ҳал этиш ва унинг хавотирланишларини бартараф этишнинг ягона йўли, Сурия армиясини бу мамлакат шимолида жойлаштирилишидир, аммо Туркия армиясини Сурия ҳудудларига кириши яхши иш эмас ва Остона йиғилишини давом этттириш мақсадида саъй -ҳаракатларни ошириш даркор деб таъкидлади.