Теҳрон жума намози хатиби: Арбаини Ҳусейний душманларнинг ёмон тушига айланиб қолган
Теҳрон жума намози хатиби Арбаини Ҳусейний (а) кўча намойишларини душманлар қаршисида дунё эрксеварларининг саф тортиши деб билиб, Арбаини Ҳусейний (а) намойишлари душманларнинг ёмон тушига айланиб қолган,- деб айтди.
Ҳужжатул-Ислом Муҳаммаджавод Ҳож Али Акбарий Теҳрон жума намози хутбасида Арбаини Ҳусейний (а) маросимини шукўҳ билан ўтказишда Ироқ халқи ва давлатининг олиб борган сайъ-ҳаракатларини қадрлаб, Арбаини Ҳусейний (а) кўча намойишларида "Лабайк ё Ҳусейн (а)" деб 30 миллион киши иштирок этиши зўравон қудратларни ларзага келтиради,-деб қўшимча қилди.
Ҳужжатул-Ислом Муҳаммаджавод Ҳож Али Акбарий Арбаини Ҳусейний (а) дунё зўравонларини заифлантириш учун фавқулодда бир кучдир,-деб таъкидлади.
Теҳрон жума намози хатиби Арбаини Ҳусейний (а) мантиқи исломни ғалаба қилишга олиб келишини баён этиш зимнида, Арбаини Ҳусейний (а) мантиқи муқовимат, умид қилиш,чарчамасдан устувор тўриш,барчатомонлама фатҳ этиш, душманни кўра билиш, қурқмасдан инсонлар билан меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлишдан иборат,-деб айтди.