Бугун Исломий Эрон, Арбаъийн Ҳусенйий кунида мотамга чўмган
(last modified Sat, 19 Oct 2019 06:39:18 GMT )
октябр 19, 2019 11:39 Asia/Tashkent
  • Бугун Исломий Эрон, Арбаъийн Ҳусенйий кунида мотамга чўмган

Эрон ислом жумҳурияти Арбаъийн Ҳусейний/а/ кунида яъне Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг шаҳид бўлишганининг қирқинчи куни йиллигида мотамга чўмган ва мамлакатнинг турли минтақаларида азодорлик маросимлар ўтказилмоқда. Ушбу қайғули кун муносабати билан барча муъмин-мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз.

Бугун шанба ҳижрий -қамарий 1441 чи йил сафар ойининг 20 чиси милодий ҳисоб- билан 2019 йил октрябь ойининг 19 -чи куни Карболо саҳросида Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳид бўлишганининг қирқинчи куни йиллигига тўғри келади.

Миллионлаб мусулмонлар ва бошқа илоҳий динлар пайравлари Арбаъийн Ҳусений /а/ осонасида  Нажафи ашраф шаҳрида Карбалои муаллога томон  80 километр масофада пиёда юриб, Карбалодаги Сайидушшуҳадо Имом Ҳусейн /а/ нинг пок ҳамрларига етиб борадилар.

Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/  ва ул зотнинг вафодор ёронлари ҳижрий -қамарий 61- чи йилда Карбалода шаҳид бўлишган.

Имом Ҳусейн /а/ ҳазратлари шаҳид бўлишидан олдин Маккадан Карбало томон йўл олганида Карбало воқеасига  ошкора  тўхталиб,   исломга зид ҳукуматни шарманда қилиш, маъруфга амр ва мункардан наҳий этиш ҳамда зулм ва золимлик қаршисида тура олиш эканлиги, пок исломни барқарорлаш ва тиклашдан бошқа ҳеч қандай мақсадга эга бўлмаганини эълон этгандилар.

Кеча ва бугун Эрон ислом жумҳуриятининг азодор халқи Ошўро ва Тосуо кунлари дек   Сайидушшуҳадо Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг  шаҳид бўлганининг қирқинчи куни йилилида масжидлар, ҳусейниялар, Муқаддас Машҳаддаги Имом Ризо/а/ нинг по к ҳарамлари, Муқаддас Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ ҳаармларига бориб азодорлик маросимларини ўтказишмоқда.

3 миллион эронлик зиёратчилар Карбалои Муаллога ташриф буюрдилар