Инсон ҳуқуқлари -- Ғарбнинг Эронга нисбатан сиёсий ӯйинлари
(last modified Thu, 24 Oct 2019 12:46:08 GMT )
октябр 24, 2019 17:46 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари -- Ғарбнинг Эронга нисбатан сиёсий ӯйинлари

Ғарбнинг мустақил давлатларга босим ӯтказиш воситаси сифатида қӯл келадиган баҳоналаридан бири инсон ҳуқуқлари масаласидир.

Инсон ҳуқуқлари масаласига ғарб нуқтаи назаридан ёндашиш, яъни маълум мамлакатнинг қонунчилигидаги ӯзига хос хусусиятларни назар-писанд қилмаслик, инсон ҳуқуқларига оид Ғарб ташкилотларининг бир томонлама ҳисоботларини салоҳиятсиз қоғозбозликка айлантирмоқда.

Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари яқинда мамлакат умумий сиёсат йӯналишларини баён этган пайти Эрон Ислом Жумҳуриятининг  раҳбарлик органларига қарата буюрдилар: Қонунчиликка оид лойиҳаларни кӯриб чиқишнинг асосий мезони шариат ҳукмларидир. 

Эрон исломий жумҳурият бӯлиб, у ӯз қонунчилигида ислом шариатига асосланади. Бу шариатнинг асосий рукнлари эса мусулмонларнинг самовий китоби--Қуръони каримда аниқ баён этилган. 

Шариат арконларига таянган қонунчилик билан ғарб қонунчилиги ӯртасида фарқлар бор, албатта. Шу сабабли фақат ғарб нуқтаи назарига асосланган ҳолда  Эрон Ислом Жумҳуриятига ӯхшаш мамлакатлар қонунчилигини шарҳлаб бӯлмайди.

БМТ Бош ассамблеяси учинчи қӯмитасида Эроннинг вакили Муҳаммад Ҳасанинажод бу ташкилотнинг  Эрон ишлари бӯйича махсус маърузачиси  Жовид Раҳмоннинг ҳисоботини Америка  иқтисодий террорчилик сиёсатининг тарғиботи деб атаб, илова қилди: Диктаторлар Эронда инсон ҳуқуқларининг ҳолати ҳақида гапиришга ҳақли эмаслар.

БМТнинг  Эрон ишлари бӯйича махсус маърузачиси  Жовид Раҳмон ӯзининг чоршанба кунги сӯнгги ҳисоботида  Эронда исломий қасос ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланувчиларга ӯлим жазоси берилишини яна бир марта танқид қилиб, бу ҳолни инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб атади.

 БМТнинг  Эрон ишлари бӯйича махсус маърузачиси вазифасига тайинланган ҳар бир киши ким бӯлишидан қатъий назар инсон ҳуқуқлари масаласига ғарб нуқтаи назаридан қараб келади. Ваҳоланки, Эрон ислом жумҳуриятида қонунчилик ислом шариатига бориб тақалади.

БМТнинг  Эрон ишлари бӯйича махсус маърузачиларининг масалага ғарб кӯзойнаги билан қараб келиши инсон ҳуқуқлари муаммоси Ғарбнинг Эрон Ислом Жумҳуриятига босим ӯтказиш воситаси эканлигининг яққол  далилидир. 

 

 

Ёрлиқ