Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 01 Nov 2019 12:15:34 GMT )
ноябр 01, 2019 17:15 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Ироқдаги ўзгаришларга тўхталиб, АҚШ давлати 16 йилдан бери, кунида 16 миллион бочка нефтни уруш товони баҳонаси билан талон -тарож этмоқда ва Ироқда иқтисодий масалаларни ҳал этиш йўлидаги асоссий тўсиқ АҚШдир деб айтди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Муҳаммадали Муваҳиддий Кирмоний Теҳрон жума намозининг бугунги хутбаларида  душманларни минтақада янги фурсатларга эга бўлиб, нотинчликларни вужудга келтириш пайида бўлишганини таъкидлаб, Ироқдаги АҚШ элчиси ошкора тарзда  зўравонликларни қўллаб- қувватлади ва очиқ ойдин Ироқ ҳуқуқ тартибот органларини бундай ҳатти -ҳаракатларни назорат этишини олдини олишга уринмоқда деб айтди.

Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний  Ғарб  "тарбиялаган" Ироқдаги айрим оқимлар  Карбало ва Басрада кўп жиноятларни содир этишган ва Ироқ халқи ҳам бундай оқимлардан ўзини тийиши лозим деб изоҳлади.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби  қонун доирасида Ироқ халқи иқтисодий муаммоларига ечим топиш зарурлигини баён этар экан,  Ироқ халқи қонун давлати ва диний пешволар  ҳидоятлари билан ислоҳот йўлини яхши биладилар ва ўз муаммоларига ечим топиш қудратига эгалар деб қўшимча қилди.

Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний Ливан ҳодисаларига тўхталиб,  Ливан давлатини халқнинг маиший муаммоларига эътиборсизлиги туфайла бу мамлакат халқи кўча -намойишлар ўтказишмоқда деб қайд этди.

Теҳрон жума намози хатиби,  Ливан бош вазирини истеъфога чиққани  бу мамлакатдаги сиёсий оқимлардан айримларини  ўз халқининг манфаатларига кўра, сионистик режим ва АҚШ манфаатларини устун қўйишаётганидан далолат беради деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ