Жаҳонгирий: мажбуриятларга амал қилишда мувозанатга риоя этиш орқали ядровий келишувни сақлаш мумкин
Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари ядровий келишувдаги барча томонларни ўз мажбуриятларини ижро этишда мувозанатни риоя қилиши ҳамда Эронни ядровий келишувдаги иқтисодий имтиёзларидан баҳра олиши билан бу келишувни давом эттиришнинг имкони борлигини айтди.
Бугун Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Бош вазирлари кенгашининг 18 -чи йиғилишида АҚШни ядровий келишувдан чиқиши ортидан Эрон давлати ушбу келишувнинг бошқа томонлари билан музокараларни давом эттиришга атйёр эканлигини эълон этиб, бир йил давомида тўхтатилган Халқраро ядровий келишув доирасидаги мажбуриятларини ижро эта бошлади деб изоҳлади.
Исҳоқ Жаҳонгирий ўз сўзларида ядровий келишувнинг бошқа томонлари ўз мажбуриятларига амал қилганида Теҳрон давлати ҳам бу келишув асосида ўз мажбуричтларини қайта ижро этади деб қўшимч қилди.
Эрон президентининг биринчи ўринбосари , Эрон халқига қарши золимона санкциялар қўллашда АҚШнинг зўравонликлари ва бирёқлама сиёсатларини иқтисодий терроизм, БМТ усчтави ва Халқаро қонунларга зид эканлигига тўхталиб, барча мамлакатлар ҳар қандай бирёқлама ҳатти-ҳаракатлар қаршисида позиция тутиб, Халқаро миқёсида изчил тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун ўз масъулиятига амал қилишлари лозим деб эълон этди.
Жаҳонгирий шунингдек, Теҳрон давлатини терроризмга қарши кураш ҳамда Халқаро миқёсида тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун Халқаро ва минтқавий ҳамкорликларни таъкидлаб келаётгаига ишора қилар экан, Ҳурмуз бўғозидаги кемачилик тузуми барча кемаларни тинч ва зарарсиз ҳаракатларини таъминлашга қаратилган. Эрон давлати Ҳурмуз бўғози хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ўзининг сув чегараларни қуриқлашни ҳукумати принсипи ва ҳуқуқининг бир қисми сифатида билади деб аниқлик киритди.