Эрон ва Ўзбекистон иқтисодиёти бир -бирини тўлдиради
Эрн президентининг биринчи муовини ШҲТ ташкилотини дунё миқёсида энг муҳим ва буюк ташкилотлардан эканлигини таъкидлаб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар аҳолиси дунё аҳолисининг қарйиб 40 фойизини ташкил этади деб айтди.
Исҳоқ Жаҳонгирий Ўзбекистонга уштирган сафари жараёнида Самарқанд шаҳрига сафари доирасида мухбирларга берган интервьюсида, ШҲТ аъзо давлатлар ўртасида сиёсий , иқтисодий ва хавфсизлик ҳамкорликларини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди ва келажакда бу ташкилот минтақа иқтисодиётига муҳим ва тайин этувчи рол ўйнайди деб изоҳлади.
Эрон президентининг ўринбосари , Ўзбекистон ва ШҲТга аъзо бошқа айрим давлатлар масъуллари билан учрашганига тўхталиб, Ўзбекистонни катта потенсиалга эга мамлакат эканлиги ҳамда Эрон ва Ўзбекистон иқтисодиёти бир бирини тўлдириб туришини имкони борлигини таъкидлади.
У ўз сўзларида Ўзбекисон қишлоқ хўжалиги соҳасида биз эҳтиёж сезадиган масҳулотлардан бир қисмини таъмин этиши мумкин ва ўз навбатида Эрон саноат нуқтаи назаридан ҳам Ўзбекистон билан яхши ҳамкорликларни йўлга қўйишини имкони бор деб қўшимча қилди.
Жаҳонгирий шунингдек Марказий Осиё республикалари хусусан бу минтақа аҳолисининг 50 фойизини ташкил этадиган Ўзбекистон мамлакати эркин сувлар ва денгиз билан чегарага эга эмас шу сабабдан Эрон мамлакати жанубидаги портлар Марказий Осиё хусусан Ўзекистон маҳсулотларини денгиз йўллари билан транзит этилишига катта ҳисса қўшиши мумкин деб қайд этди.
Эрон президентининг муовини гўзал ва навқирон Самарқнад шаҳрига уюштирган сафари ҳамда бу шаҳардаги тарихий ёдгорликлари билан яқиндан танишганига ишора қилиб, Самарқанд тарихий шаҳар бўлиб, тарих давомида узоқ асрлар минтақада маданий ва иқтисодий ривожланишига улкан улушини қўшган деб айтди.
Осиё Шарқи ва Европа ўртасидаги алоқалар йўли ва кўприги бўлган Буюк ипак йўли айнан Самарқнаддан ўтади. Шунингдек дунёда айниқса Эронда ва Ўзбекистонда ҳам донг таратган ардоқли олимлар ва буюк шоирлар ҳам ушбу шаҳарда вояга етганлар деб таъкидлади Жаҳонгирий.
Исҳоқ Жаҳонгирий Самарқанддаги аксарият тарихий ёдгорликларни эроний услуб ва усуллар билан қурилганини эълон этиб, Тошкент ва Туркманистонга қилган сафарида Ўзбекистон бош вазири билан учрашганида, Ўзбекистон бош вазирини бу мамлактадаги тарахий ёдгорликларни қайта таъмирлашда эронлик мутахассислар ва усталарни жалб этишни таклиф қилганини эслатиб ўтди.