Натанз ядровий муассасисида янги авлод центрафугарларини фаоллаштириш амалиёти бошланди
(last modified Mon, 04 Nov 2019 12:48:12 GMT )
ноябр 04, 2019 17:48 Asia/Tashkent
  • Натанз ядровий муассасисида  янги авлод центрафугарларини фаоллаштириш амалиёти бошланди

Бугун Эрон Атом энергияси раиси иштироки билан Натанздаги уранни бойитиш муассасисида " IR6 янги авлод центрафугарлари машиналарини фаоллаштириш амалиёти бошланди.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раис Али Акбар Солеҳий,  Натанз уранни бойитиш муасасасида 30  занжирли  IR6  янги авлод центрафугаларнинг   тақдимоти ва йўлга қўйилиши маросимида,  бу сентрафугалар  биринчи авлод сентрафугалар каби уранни бойитишга хизмат кўрсатиши мумкин деб айтди.

Солеҳий  Эронда уранни бойитиш потенсиалини 8 минг 660 суга етганига тўхталиб,  ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг уччинчи қадамини ташланишидан олдин кунида 450 граммни ташкил қилган Эронда уранни ишлаб чиқариш жараёни эндиликда  кунида 5 минг граммга етган деб изоҳлади.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси  йиллар давомида Эронда биринчи авлод машиналари яънеи  IR1 билан уранни бойитилганига ишора қилар экан, бугунги кунда амалга оширилган фаолиятлар, келаси 4 йил мобайнида ижро этилиши кутилганди аммо  Ғарб давлатларини Эрон учун вужудга келтирган сиёсий муаммолар туфайли Эрон исломий тузумининг етакчи масъуллари бу қаррга келишди деб қўшимча қилди.

Солеҳий шунингдек Эрон ядровий олимлари  бу йўлдаги янги ютуқларни қўлга киритишни давом эттиришади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ