ноябр 06, 2019 13:17 Asia/Tashkent
  • Зариф европаликларга хитобан:  ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилинг

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 4- чи босқичига ўтиши остонасида Твиттер саҳифасида Европа давлатларига хитобан, уларни ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилишга чақирди.

ИРНА хабарига кўра, Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида  АҚШ  ва Европа тройкасини ўз ваъдаларига амал қилмаётганига жавобан Эрон давлати Халқаро ядровий келишувнинг 36 параграфидаги ўз мажбуриятларини камайтиришнинг 4- чи одимини ташлаши назарга тутди деб изоҳлади.

Зариф ўз сўзларида   Европа Иттифоқи ва 3 та европалик мамлакатлари учун энг оддий ва енгил йўл ҳам ўз мажбуриятларига амал қилишларидир, уша пайтда Эрон ҳам ўз йўналишидан қайтиши мумкин деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек,  ушбу мурожаатида  2018 -чи йилни ноябрида АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео суҳбатларидан бир қисмини жойлаштириб, Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтиришни давом эттириб, бу келишувдаги бошқа томонлар ўз мажбриятларига рия қилганида Эрон давлати ҳам тез орада ўз йўналишидан қайтишини маълум этди.

Халқаро ядровий келишувнинг 26 чи ва 36 чи моддалари асосида  муқобил томон ўз мажбуриятларига риоя қилмаганида Эрон давлати  умумий ва ё жузъий тарзда ўз мажбуриятларини камайтириш ҳуқуқига эгадир.

 

Ёрлиқ