Теҳрон жума намозининг хатиби: Эрон халқининг Америкадан нафратланиши ақл-фаросатнинг нишонасидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i48511-Теҳрон_жума_намозининг_хатиби_Эрон_халқининг_Америкадан_нафратланиши_ақл_фаросатнинг_нишонасидир
Теҳрон жума намозининг хатиби деди: Эрон халқининг Америка бошлиқ дунё империализмидан нафратланиши мамлакат, аҳли башар, дунё тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи хавф-хатарни чуқур ҳис қилишнинг нишонасидир.
(last modified 2019-11-08T12:36:34+00:00 )
ноябр 08, 2019 17:36 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг хатиби: Эрон халқининг Америкадан нафратланиши ақл-фаросатнинг нишонасидир

Теҳрон жума намозининг хатиби деди: Эрон халқининг Америка бошлиқ дунё империализмидан нафратланиши мамлакат, аҳли башар, дунё тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи хавф-хатарни чуқур ҳис қилишнинг нишонасидир.

Теҳрон жума намозининг  муваққат хатиби ҳужжатул ислом Козим Сиддиқий 13-обон кунида "Жаҳон империализмига қарши кураш" миллий кунини нишонлаш пайти бутун Эрон халқининг намойишларда қатнашганига ишора қилиб, деди: қирқ йилдан буён Америка Эрон ислом жумҳуриятининг муқаддас тузумига қарши душманлик руҳидаги барча ҳийла-найрангини ишга солиб келди. 

Ҳужжатул ислом Козим Сиддиқий Эроннинг 5+1 форматида музокаралар олиб бориб, натижада ядровий дастур тӯғрисида келишувни имзолаганини эслатиб, илова қилди: Бу келишувнинг натижаси нима бӯлди? Санкциялар олиб ташландими? Йӯқ, олиб ташлаш ӯрнига яна янги санкциялар жорий қилинди.

Теҳрон жума намозининг хатиби иқтисодий жанг жараёнида майдонни истеъдодли ёшларга, айниқса, мамлакат ракета тизимини Эроннинг обру-эътиборини юксалтириш воситасига айлантирган, муқовимат жабҳасига мувваффақият ва ғалабалар тортиқ қилган  фидоий ёшларга бӯшатиб бериш лозимлигини таъкидлади. 

Ҳужжатул ислом Козим Сиддиқий Америка билан музокаралар ӯтказиш масалисада мамлакат масъулларига қуйидагича тавсиялар берди: бошқа мамлакатларга умид кӯзини тикиш муаммоларни кӯпайтиради, холос.