Эронда 5.9 магнитудали зилзила юз берди
ноябр 08, 2019 19:00 Asia/Tashkent
Эронда 8 ноябрга ўтар кечаси соат 02.17 диқиқада 5,9 магнитудали зилзила юз берди.
Порс Тудей хабарига кӯра зилзила 8 км чуқурликдаги замин қаърида юз берган.
Теҳрон университетининг геофизика муассасаси зилзила марказини Шарқий Озарбойжон вилоятининг Тарк шаҳри дея қайд қилган.
Зилзила натижасида 5 киши ҳалок бӯлиб, 30 нафар жараҳотланган.
Мутасадди идораларнинг маълум қилишича, воқеа жойига 16 та қутқарув жамоаси жўнатилган.