Ваҳдат ҳафтаси ва ислом азиз пайғамбари /с/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
Бугун якшанба, ҳижрий қамарий 1441-чи рабеъ-ул-аввал ойининг 12 чиси, милодий ҳисоб билан 2019 -чи йил 10 чи октябрь куни, айрим ривоятларга кўра, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо/с/ валодат кунлари, ҳамда Эронда ваҳдат ҳафтасига тўғри келади.
Ислом динининг суннат аҳли нуқтаи назаридан рабеъ-ул-аввал ойининг 12- чиси ва шиа мусулмонлари қарашидан рабеъ-ул-аввал ойининг 17 -чи куни ислм азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг валодат кунларидир.
Ислом диунёсида ваҳдатни кучайтириш ҳаракатининг байроқбардори бўлган, Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ ушбу масаладан исломий мазҳаблар ва гуруҳларни бирлаштириш, улар ўртасида ваҳдат, ҳамжиҳатлик ва бирликни кучайтиришга фойдаланиб, ушбу икки сана яъне рабеъ-ул-аввал ойининг 12 чиси ва 17 чи кунлари оралиғини " Ваҳдат ҳафтаси" дея номладилар.
Ушбу ҳафта хусусан ҳозирги нотинчликлар, фитна ва муаммолардан тўла бир даврда ислом дунёси ва мусулмонлар ўртасида ваҳдат ва бирликни кучайтириш учун муносиб бир фурсат ҳисобланади.
Турли мазҳабдаги мусулмонлар ўртасида исломий аҳком ва айрим масалалар хусусида ихтилофлар ва турчича қарашлар мавжуд бўлиши билан, уларни якка ёлғиз Худога ишониш, осмоний китоби, пайғамбар ва қибла мавзуларида ҳеч қанадй фарқ мавжуд эмас.
Мусулмонлар ўртасида шунингдек, намоз, рўза, Ҳаж, закот ва бошқа маслар борасида ихтилофлар мавжуд эмас.
Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунлари ҳамда ваҳдат ҳафтаси муносабати билан бар мусулмонларни табриклаймиз.